07:02 / 01.05.2022
8468

Тошкентда Matiz ёниб кетди

Фото: Тошкент шаҳар ИИББ

Тошкент шаҳри Юнусобод туманида йўл-транспорт ҳодисасига учраган Matiz ёниб кетди.

Тошкент шаҳар ИИБ ахборот хизмати хабар беришича, 2022 йилнинг 29 апрель куни соат тахминан 10:00 ларда Юнусобод тумани, Ифтихор кўчаси 97-уй қаршисида ҳайдовчи Й.Ф. Matiz автомашинасида ҳаракатланиб кетаётган вақтда рул бошқарувини йўқотган.

Шу сабаб йўл четидаги ариққа тушиб кетган. Оқибатда транспорт воситасининг олд қисмида ёнғин содир бўлган. ЙТҲ ва ёнғин оқибатида тан жароҳати олганлар йўқ.

Ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ЙҲХБ томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Top