Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Бўстонлиқда расмга тушмоқчи бўлган йигит шаршарадан йиқилиб тушди
Кеча, 2 май куни соат 15:00 да Тошкент вилояти Бўстонлиқ тумани Янги қўрғон қишлоғига табиат қўйнида дам олиш учун борган фуқаролардан бири “Сой мазор” шаршараси тепасига чиқиб, расмга тушмоқчи бўлган ва эҳтиётсизлиги оқибатида тепаликдан йиқилиб, ўнг оёғининг сон қисмини синдириб олган.
Бу ҳақда вилоят ФВБга хабар келиб тушган, ФВВ маълумотига кўра, воқеа жойига зудлик билан Бўстонлиқ тумани Чимён ёнғин-қутқарув отряди қутқарувчилари етиб бориб, жабрланган фуқарога биринчи тиббий ёрдам кўрсатган ва тепаликдан олиб тушиб, тез тиббий ёрдам ходимларига топширган.
Малакавий тиббий ёрдам кўрсатиш учун Бўстонлиқ тумани марказий шифохонасига юборилган.
“Ҳурматли дам олувчилар! Тоғли ҳудудларда ҳаракат қилганда эҳтиёткорлик чораларини кўришингизни сўраб қоламиз”, дейилади Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ахборотида.
Мавзуга оид
20:11 / 01.08.2022
Чорвоқдаги “Пирамида” оромгоҳи хусусийлаштирилди
19:20 / 27.05.2022
Гўзаллик ахлатга ботирилганда. Бу – табиатни севишмас, “лайк” йиғиш ҳирси
16:00 / 08.05.2022
Бўстонлиқда қарийб 1 млн долларга ер сотмоқчи бўлган шахслар қўлга тушди
21:37 / 21.03.2022