“Ўзметкомбинат”дан инновацион ечим — Электрон-Навбат
Ўзбекистон Металлургия комбинати бугун соҳага инновация ва рақамли технологияларни жорий этишга жиддий киришмоқда. Буни комбинат ички тизимини рақамлаштиришдан ташқари, комбинат ишлаб чиқараётган маҳсулотлар савдо тизимини ҳам рақамлаштираётганидан билса бўлади. Тизимни рақамлаштириш, энг аввало, комбинат фаолияти шаффофлигига, қолаверса, меҳнат унумдорлиги ва иш сифати ошишига ўзининг ижобий таъсирини кўрсатади.
Харидорлар билан муносабатлар шаффофлигига эришиш мақсадида Ахборот технологиялари ҳамда Маркетинг ва маҳсулотларни сотиш департаментлари ўзаро ҳамкорликда Э-навбат ахборот тизимини жорий этди. Э-навбат комбинат ва харидор ўртасида айланаётган ҳужжатлар тизимини электронлаштиради. Яъни, харидор комбинатга келмасдан туриб ҳам унинг ҳудудига кириб-чиқиши учун махсус рухсатнома-баркоддан ўз мобил телефони орқали фойдаланиши мумкин. Комбинатга келиб маҳсулотларни олиб чиқиб кетмоқчи бўлган харидор баркодни назорат ўтиш жойи олдидаги моноблокка сканерлайди ва экранда харидорнинг паспорт маълумотлари ҳамда юк олиб кетиладиган машинанинг техник паспорт маълумотлари пайдо бўлади. Шу билан бирга, назорат ўтиш жойига ўрнатилган махсус камералар ҳудудга кирган автомашина рақамини тасвирга тушириш орқали унинг ҳудудга кириб-чиқиши учун махсус рухсатномасини экранга чиқаради.
Шундан сўнг, харидор юқоридаги маълумотлар асосида комбинат ҳудудига киради ва юклар ортилади. Ортилган юкларга QR-код ёпиштирилади. Назорат ўтиш жойида QR-код орқали юклар текшириб чиқарилади. Шундан сўнггина, харидор юкларни ўз манзилига етказиши мумкин.
Тизим ўзининг шаффофлиги, иш унумдорлиги ва вақт тежамкорлиги каби афзалликларга эга экани комбинат билан ҳамкорликда ишловчи деярли барча учун манзур бўлмоқда.
"Ўзметкомбинат" дан ижтимоий тармоқлар орқали фойдали таклифларни кузатиб боринг:
Telegram: t.me/umk_matbuot_xizmati
Facebook: fb.com/matbuot
Instagram: instagram.com/umk_matbuot_xizmati/
Реклама ҳуқуқи асосида
Тавсия этамиз
Бозор – гўшт нархи ҳақида: “Ем-хашак қиммат, мол боқиш осон бўлмай қолди”
Ўзбекистон | 17:00 / 27.05.2025
Пойтахт бош режаси интерактив харитада: унда нималар акс этган?
Ўзбекистон | 14:30 / 27.05.2025
“Виза беришни осонлаштириш ҳақида гап-сўз йўқ” – АҚШ элчихонаси
Ўзбекистон | 19:28 / 26.05.2025
Макрон Ветнамга ташрифи чоғида рафиқасидан шаппати еди
Жаҳон | 16:40 / 26.05.2025
Сўнгги янгиликлар
-
AP: Россия қамоқхоналарида 200 дан ортиқ украиналик ҳарбий асир ҳалок бўлди
Жаҳон | 15:30
-
Таниқли журналист ва блогер Ўзбекистоннинг Кувайтдаги туризм элчиси этиб тайинланди
Ўзбекистон | 15:01
-
Samsung Display Россия металларини сотиб олишни тўхтатди
Жаҳон | 14:38
-
Ўзбекистон ва Сингапур яримўтказгичлар соҳасида ҳамкорлик қилади
Ўзбекистон | 14:20
Мавзуга оид

22:21 / 17.10.2024
«Ўзметкомбинат»га янги раҳбар тайинланди

20:07 / 09.01.2024
Инвестициялар вазирига янги ўринбосар тайинланди

13:00 / 07.07.2022
Якка тартибдаги тадбиркорлар ва қурилиш ташкилотлари раҳбарлари диққатига!

14:42 / 16.10.2021