17:08 / 06.05.2022
35754

Доллар расмий курси тушишда давом этмоқда

Ўзбекистонда долларнинг расмий курси қаторасига саккизинчи бор пастлади.

Марказий банк хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан 7 майда амалда бўладиган қийматини белгилади.

Унга кўра, долларнинг расмий курси 16,66 сўмга пастлаб, 11 115,90 сўмни ташкил қилди. Евро 47,67 сўмга пастлаб, 11 750,62 сўм бўлди. Рубль 2,49 сўмга пастлаб, 167,34 сўм бўлди.

Бу ушбу валюта курси кетма-кет саккизинчи марта пасайишидир.

Эслатиб ўтамиз, март ойи ўрталарида доллар курси кескин кўтарила бошлаган, 15 март куни тижорат банкларида илк бор доллар курси 11 200 сўмдан ошганди, кейинги кунларда тезкор суръатлардаги ўсиш давом этиб, бир доллар 11 500 сўмдан ҳам ошиб кетди. 24 март куни курс рекорд - 11 509,59 сўмгача кўтарилганди.

Курс апрел ойининг иккинчи ярмидан туша бошлади ва 28 апрел куни сўнгги икки ойда илк бор 11 200 сўмдан пастга тушди.

Top