09:00 / 06.05.2022
5974

Тошкент - Шаҳрисабз - Тошкент йўналишида «Афросиёб» қатнови йўлга қўйилмоқда

2022 йил 7 ва 8 май санасидан бошлаб, ҳафтанинг шанба ва якшанба кунлари Тошкент - Шаҳрисабз - Тошкент йўналишида 758/757-сонли юқори тезликда ҳаракатланувчи “Афросиёб” поездлари қатнови йўлга қўйилади. 

Фото: Kun.uz

Транспорт вазирлиги ахборот хизмати хабарига кўра, йўловчиларга транспорт хизматлар кўрсатиш кўламини янада ошириш мақсад қилинган.

Ҳаракат жадвалига мувофиқ, Тошкент - Шаҳрисабз йўналишида қатнайдиган 758-сонли “Афросиёб” поезди шанба ва якшанба кунлари соат 08:00 да Тошкент марказий вокзалидан жўнайди. 

Бундан ташқари, Шаҳрисабз - Тошкент йўналишида қатнайдиган 757-сонли “Афросиёб” поезди эса Шаҳрисабз темирйўл вокзалидан соат 15:40 да ҳаракатини бошлайди.

2022 йил 7 ва 8 май санасидан бошлаб, бугунги кунда Тошкент - Қарши - Тошкент йўналишида ҳаракатланаётган 760/759-сонли “Афросиёб” поездларининг шанба ва якшанба кунлари қатнови тўхтатилади.

Бундан олдин “Афросиёб” тезюрар поездининг Шаҳрисабзгача ҳаракати қайта тикланиши хабар берилганди.

Top