Термиз шаҳридаги «Алпомиш» спорт мажмуасининг томи қулаб тушгани айтилмоқда
Ҳодиса ҳақида расмий маълумот берилмади. Kun.uz изоҳ олиш учун боғланган масъуллар Бойсундаги фестивалда эканини ва ҳодисадан бехабарлигини маълум қилишди.

Фото: Ижтимоий тармоқлар
Ижтимоий тармоқларда бугун, 2022 йил 7 май куни Термиз шаҳридаги “Алпомиш” спорт мажмуасининг томи қулаб тушгани айтилган хабарлар тарқалди. Хабарга илова қилинган видеода айтилишича, спорт мажмуасининг томи қулаб тушишидан бироз аввал у ерда шуғулланиб турган болалар чиқиб кетишган ва шу сабабли ҳодисада ҳеч ким жароҳат олмаган.
Спорт мажмуасининг томи нима сабабдан қулаб тушгани маълум эмас. Шунингдек, ҳодиса ҳақида расмий изоҳ берилмади.
Kun.uz ҳодиса юзасидан изоҳ олиш учун вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси ахборот хизмати ҳамда вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати раҳбарлари билан боғланди. Улар Бойсунда эканликларини, у ерда ўтказилаётган халқаро фестивалда ташкилий ишлар билан бандлигини айтиб, Термиздаги спорт мажмуасининг томи қулаб тушгани ҳақида маълумотга эга эмаслигини маълум қилишди.
Термиз шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати раҳбари билан боғланишнинг иложи бўлмади.
Маълумот учун, Термиз шаҳрида жойлашган «Алпомиш» спорт мажмуасида турли спорт турлари бўйича мамлакат биринчиликлари ва вилоят миқёсидаги мусобақалар ўтказиб келинган.
Тавсия этамиз
Ўзбекистон Mobiuz компаниясини халқаро сотувга қўйди
Ўзбекистон | 23:10 / 09.06.2025
Тошкентда илк BRT тизими: у қандай кўринишда бўлади?
Ўзбекистон | 20:17 / 07.06.2025
Бир нечта ташкилотлар Enter Engineering компаниясини судга берди
Ўзбекистон | 17:39 / 07.06.2025
Хатолар улғайтирган жамоа. Ўзбекистоннинг мундиал сари узоқ йўли ҳақида
Спорт | 15:27 / 07.06.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Ўзбекистонда россияликларни алдаш билан шуғулланган call-марказ ёпилди
Ўзбекистон | 19:30
-
Янгийўлда юк машинаси велосипедчи болани уриб кетди
Ўзбекистон | 19:10
-
Қоғозда ҳаммаси яхши, амалда-чи? Ичимлик суви таъминотида кенг кўламли камчиликлар аниқланди
Ўзбекистон | 18:51
-
Аргентина собиқ президенти Кристина Киршнер 6 йиллик қамоққа ҳукм қилинди
Жаҳон | 18:36
Мавзуга оид

14:35 / 23.05.2025
Термиз шаҳрига янги ҳоким тайинланди

11:05 / 04.06.2024
Сурхондарёда содир бўлган ЙТҲда Нексия-3 машинаси ёниб кетди

21:00 / 31.01.2024
Сурхондарёлик йигит Telegram’да сохта ҳаволалар бериб ўзганинг 27 млн сўм пулини ўзлаштирди

22:39 / 27.07.2023