Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Салкам 4 млрд сўмлик газдан ноқонуний фойдаланган қурилиш омбори аниқланди
Термиз шаҳрида 3,9 миллиард сўмлик табиий газдан ноқонуний фойдаланган қурилиш материаллари омбори аниқланди.
Ўзэнергоинспекция Сурхондарё вилоят ҳудудий бошқармаси, вилоят прокуратураси ва газ таъминоти корхонаси ҳамкорлигида назорат тадбири ўтказилди.
Унда, Термиз шаҳрида жойлашган «Х.Қ.М.« МЧЖга қарашли қурилиш материаллари омборида ҳисоблагичсиз тармоққа уланиб, табиий газдан ноқонуний фойдаланиб келаётгани аниқланди.
Ушбу қоидабузарлик натижасида, дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, электр таъминоти корхонасига 3 миллиард 954 миллион сўмлик зарар етказилгани маълум бўлди.
Ҳозирда ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари томонидан терговга қадар текширув ишлари олиб борилмоқда.
Мавзуга оид
08:26 / 09.07.2026
Жаҳон газ бозорида қайси давлатлар етакчилик қилмоқда?
19:41 / 04.07.2026
Коммунал соҳа билан боғлиқ мурожаатлар сони кескин ортган – Рақобат қўмитаси
18:41 / 23.06.2026
Ўзбекистонда 464 та ёнилғи қуйиш шохобчаси фаолияти вақтинча тўхтатилди
16:36 / 29.05.2026