15:30 / 11.05.2022
6047

ERIELL: SEG лойиҳаси бўйича режалаштирилган вазифаларни муддатидан олдин якунлаш

ERIELL Group ҚКТ бошқармаси томонидан 2022 йилнинг 1-чораги учун буюртмачи Саноат Энергетика Гуруҳи объектларида қудуқларни жорий ва капитал таъмирлаш (ҚЖ ва КТ) бўйича ишлар режаси 75 фоизга ортиғи билан бажарилди.

Фото: ERIELL Group

ҚЖ ва КТ бўйича 64 та ишлар режасида дастлабки 3 ой ичида 112 қудуқда жорий ва капитал таъмирлаш ишлари амалга оширилди.  

Бундан ташқари 1-чоракда режадаги 22 та қудуқ ўрнига 35 та қудуқда кольтюбинг ускуналари ёрдамида ишлар амалга оширилди, яъни режа 59 фоиз ортиғи билан бажарилди.

ҚКТ бошқармаси томонидан бундай иш суръати, шу жумладан, катта миқдорда кўтарма ускуналарни жалб қилиш ҳисобига эришилди, яъни режа бўйича 28 КУ мўлжалланган бўлса, амалда ишларга 39 кўтарма ускуна жалб этилди. Шунингдек, объектларда SEG ҳисобот даврида 3 та кольтюбинг ускунаси ишлади. 

Қудуқларни жорий ва капитал таъмирлаш бўйича ўз вақтида ўтказилган таҳлил, ҚКТ бошқармаси мутахассисларининг тажрибаси, зарурият туғилганда қўшимча асбоб-ускуналарнинг, жумладан, кўтарма ускуналар жалб қилиниши — ERIELL Group ўзининг шартномавий мажбуриятларини жадаллаштириш учун мана шу барча имкониятларни ишга солди.

Кўп сонли қудуқларни жорий ва капитал таъмир билан қамраб олишдан кўзланган асосий мақсад – бу Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш, мамлакат аҳолиси турмуши учун янада мақбул шарт-шароитларни яратиш учун зарур бўлган табиий газ ва нефть қазиб олиш ишлари қамровини кенгайтиришдир.

Қўшимча сифатида айтиш керакки, ERIELL Group Sanoat Energetika Guruhi (SEG) МЧЖ ХК объектларида “Асосий фондларни капитал таъмирлаш” дастури доирасида 2020-2023 йилларда Бош пудратчи сифатида фаолият олиб боради. Лойиҳа Қашқадарё ва Бухоро вилоятлари, Фарғона водийси конларини ўз ичига олган.

ERIELL Group матбуот хизмати Ⓣ

Top