Жаҳон | 16:00 / 14.05.2022
9110
1 дақиқада ўқилади

Ҳиндистон буғдой экспортини тақиқлади

Буғдой нархининг ошиши мазкур қарор қабул қилинишига сабаб бўлди. 

Фото: Getty Images

Ҳиндистон ҳукумати буғдой экспорт қилишни тақиқлади. Ҳиндистон ташқи савдо бош директоратининг баёнотида билдиришича, фақат озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш учун Ҳиндистон буғдойи зарур бўлган мамлакатлар учунгина истисно қилиниши мумкин. 

Баёнотга кўра, «Ҳиндистон ва қўшни мамлакатлар» озиқ-овқат хавфсизлигига таҳдид солиши мумкин бўлган буғдой нархининг ошиши мазкур қарор қабул қилинишига сабаб бўлди. 

Ушбу тақиқ Ҳиндистоннинг буғдой нархлари бўйича глобал пойгада фойдага эришиш режасига зарба бўлди, деб ёзади Bloomberg. Мамлакат буғдой етказиб бериш борасида Украинанинг ўрнини эгаллаши кутилганди.

Ҳиндистон буғдой етиштириш бўйича Хитойдан кейин иккинчи ўринда туради, унинг улуши 13,5 фоизни ташкил этади, деб ёзади India Times. Мамлакат йилига 107,59 млн тоннадан ортиқ дон етиштиради, аммо аксарият қисмини ички бозорга чиқаради.

Дилшод Аскаров
Тайёрлаган Дилшод Аскаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид