10:25 / 16.05.2022
6954

Тошкентда «Матиз» билан тўқнашган «Эпика» ағдарилиб кетди

Ижтимоий тармоқда Тошкент шаҳрининг Шайхонтоҳур туманида содир бўлган йўл-транспорт ҳодисаси бўйича маълумот тарқалди. ИИВ Жамоат хавфсизлиги департаменти Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати расмий хабар берди.

Фото: ЙҲХХ

Жорий йилнинг 9 май куни соат 21:30ларда, Тошкент шаҳар, Шайхонтоҳур тумани, Кўкча Дарбоза кўчасида жойлашган "Эвос" ошхонаси биноси рўпарасида йўл-транспорт ҳодисаси юз берган.

Қайд этилишича, ҳайдовчи, 1994 йилда туғилган О.Р. бошқарувидаги "Эпика" русумли ҳамда ҳайдовчи, 1997 йилда туғилган Б.П. бошқарувида бўлган "Матиз" русумли автомобиллар иштирокида тўқнашув содир бўлган.

Натижада, "Эпика" русумли автомобиль салонида бўлган йўловчи, 1970 йилда туғилган М.К. тан жароҳати олганлиги сабабли шифохонага ётқизилган.

Ушбу ЙТҲ юзасидан туман ИИО ФМБ ҳузуридаги ТБ томонидан терговга қадар суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Top