Toshiba’дан совғалар баҳори

Фото: Toshiba
Жаҳон бозорида 145 йилдан бери ўз ўрнини йўқотмасдан келаётган Япониянинг Toshiba маҳсулотлари энди Ўзбекистон бозорида. Кўпинча харидорлар Toshiba деганда телевизор ёки ноутбукни кўз олдиларига келтиришади. Аслида эса Toshiba Япониянинг кўп тармоқли корпорацияси бўлиб телевизор ва ноутбуклардан ташқари, маиший техника, яъни: совиткич, музлаткич, кир ювиш машинаси, кондиционерлар, микротўлқинли печ, чангюткич, идиш ювиш машинаси, газ плиталари, сув диспансерлари ва бошқа турдаги кундалик ҳаёт учун зарур бўлган маиший техникаларни ишлаб чиқаради.
Toshiba компаниясининг яралиши 1875 йилда телеграф ускуналарини ишлаб чиқариш билан бошланган, 1961 йилга келиб, Осака шаҳрида биринчи маиший техника туркумидан бўлган — совиткич ишлаб чиқариш йўлга қўйилган ва кейинчалик маиший техника, компьютерлар ва кўпгина бошқа электр техника маҳсулотларини ишлаб чиқара бошлаган.
Toshiba’нинг дунёга машҳур ихтироларидан бири – Инвертор компрессори бўлиб, бу технологиядан кейинчалик дунёнинг барча маиший техника ишлаб чиқарувчилари фойдалана бошлаган ва ҳозирда Инвертор компрессорли совиткичлар ва кондиционерларга нафақат Ўзбекистонда, балки жаҳон миқёсида талаб жуда катта.
Toshiba 2021 йилдан бошлаб Ўзбекистон бозорига расмий маҳсулотларини етказиб беришни бошлади.
Қайноқ ёз кунларида озиқ-овқатларни сифатли сақлаш асосий масалага айланади. Шунинг учун ишончли ва кафолатли совиткичларга бўлган талаб янада ошиши табиий. Бундай пайтда қайси совиткични танлаш кераклиги кўп харидорларни ўйлантиради.
Нега айнан Toshiba’ни танлаш фойдали?
Ҳозирги кунда харидорларимиз маъқул нарх, замонавий дизайн, кафолатли сифатдан ташқари, совиткични электр тежамкорлиги, умумий сиғими ва шовқинсиз ишлаши каби сифатларига хам алоҳида аҳамият беришмоқда.
Toshiba’нинг совиткичлари эса бу сифатларнинг барчасига эга бўлибгина қолмай, унда No Frost технологияси ишлатилгани, 3 йил умумий кафолати ва инвертор моторига – алоҳида 10 йиллик кафолат мавжудлиги билан алоҳида ажралиб туради.
Toshiba’нинг шиори — #DetailsMetter – яъни ҳар бир детал аҳамиятга эга.
Toshiba’да барча маҳсулотлар истеъмолчилар учун муҳим саналган ҳар бир жиҳатларга катта эътибор қаратган ҳолда лойиҳаланади ва ишлаб чиқарилади. Истеъмолчилар учун муҳим аҳамият касб этадиган нозик жиҳатларни назардан қочирмаган ҳолда ҳар бир хонадон учун буткул янги ечимлар яратишга интилади.
Toshiba’да совиткичларнинг исталган дизайн ва қувватдаги кўринишларини топиш мумкин.
- Кўп эшикли совиткичлар;
- French door шаклидаги совиткичлар;
- Устки музхонали совиткичлар;
- Пастки музхонали совиткичлар шулар жумласидандир.
Toshiba совиткичларида кўплаб янги технологиялар ишлатилган бўлиб, улардан қуйидагиларни санаб ўтиш аҳамиятли:
- Ҳаво айланишини таъминловчи 3 контурли тизим маҳсулотларининг ҳиди бир-бирига аралашиб кетишининг олдини олади.
- “Dual Invertor” – Жуфт инвертор функцияси, бу Инверторли Компрессор ва Инверторли вентиляторларнинг қўш комбинацияси бўлиб, ҳароратни юқори аниқликда ўлчайди. Бу эса ўз ўрнида қувват сарфини ва шовқин камлигини таъминлайди.
- Совиткичнинг Plasma+pure технологияси эса бактериялар ҳамда нохуш ҳид юзага келишининг олдини олади.
- AlloyCooling – технологияси алоҳида эътиборга эга бўлиб, бу технология бозорда янги ҳисобланиб, унда совиткичнинг орқа деворига металл пластина ўрнатилгани ҳисобига бу технология совиткич ичида ҳароратни бир хил таъминланишини кафолатлайди ва электр қуввати учиб қолганда, совиткич ичидаги ҳароратни кўпроқ вақтга сақлаб туришга ёрдам беради.
Toshiba’нинг сўнгги янгилиги сизни ҳайратда қолдириши аниқ.
Ўзбекистон диёри ёз ойларида иссиқ бўлишини инобатга олиб ҳамда Toshiba савдо белгиси остидаги совиткичларни кенг оммага тарқатиш мақсадида, апрел ва май ойларида – “Toshiba’дан совғалар баҳори” номли акция ўз ишини бошлади.
“Toshiba’дан совғалар баҳори” акциясида, сотиб олинган Toshiba совиткичларига қўшиб, Toshiba микротўлқинли печи совға қилинади.
Янги акцияда Toshiba совиткичларини Тошкентдаги Абу-Сахий, Малика маиший техника бозорлари ҳамда Diskont дўконлар тармоғидан топишингиз мумкин.
Вилоятларда эса Андижон, Жиззах, Самарқанд, Бухоро, Хоразм, Фарғона, Наманган, Сурхондарё, Қаршидаги маиший техника савдо марказлари ва чакана савдо дўконлари иштирок этади.
Сиз Toshiba билан ўзингизга кўп йиллик ишончли ҳамроҳ танлайсиз.
Қўшимча маълумот учун қуйидаги телефон рақамлари орқали боғланишингиз мумкин: +99855-5013939
FB/Instagram: @toshibalifestyleuz
Реклама ҳуқуқи асосида
Тавсия этамиз
🔴 LIVE: ОТМга кириш имтиҳонлари қандай ўтади? – Kun.uz'да қабулга оид энг муҳим саволлар юзасидан жонли эфир
Ўзбекистон | 10:25
Урушга қўшилган АҚШ, «бутун Украина бизники» деган Путин – ҳафта дайжести
Жаҳон | 18:52 / 22.06.2025
Ёз жазирамаси давом этади: 10 кунлик об-ҳаво прогнози
Ўзбекистон | 17:56 / 20.06.2025
“Бадавлат аёл” лойиҳасида ким бадавлат бўляпти?
Жамият | 21:46 / 19.06.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Трамп Исроил ва Эрон ўртасидаги зиддиятни шарҳлаб, ҳақоратли сўзларни ишлатди
Жаҳон | 20:50
-
Арманистон бош вазири Пашинян давлат тўнтаришига уриниш бўлганини эълон қилди
Жаҳон | 20:46
-
Нодавлат ОТМларда қабул йилда икки марта ўтказилиши мумкин
Ўзбекистон | 19:47
-
Ўзбекистон ва Мўғулистон ўртасида қўшма декларация имзоланди
Ўзбекистон | 19:42
Мавзуга оид

08:38 / 25.11.2019
Японияда бир томчи қондан 10 дан кўпроқ турдаги саратонни аниқлаш усули ишлаб чиқилди

16:57 / 01.06.2018
Toshiba 18 млрд долларлик бизнесини сотиб юборди

23:08 / 10.08.2017
Toshiba 8,8 миллиард долларлик зарарни қайд этди

13:29 / 10.06.2017