Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Японияда бир томчи қондан 10 дан кўпроқ турдаги саратонни аниқлаш усули ишлаб чиқилди
Ушбу усул саратоннинг эрта босқичларидаёқ ҳам самаралидир. Таҳлил ўтказиш учун бор-йўғи бир томчи қон ва 2 соатча вақт талаб этилади.
Toshiba корпорацияси қон орқали саратонни 99 фоизлик аниқлик билан топишга имкон берувчи онкологик касалликларни ташхислаш усулини ишлаб чиқди.
Таъкидланишича, усул негизида саратон ҳужайралари қонга ажратувчи майда кодламайдиган РНК молекулалари турлари ва миқдорини аниқлаш ётади.
Таҳлил ўтказиш учун портатив қурилма ишлаб чиқилди. Тест саратоннинг 13 турини, жумладан ошқозон, кўкрак, жигар, қизилўнгач, ошқозоности бези, ичак, сийдик қопи ва бошқа саратонларни аниқлашга имкон беради.
Компанияда зарур синовлар ўтказилгач, бир неча йилдан кейин янги усул кенг қўлланишига умид қилинмоқда.
Мавзуга оид
21:00 / 27.04.2026
Олимлар юрак саратонининг кам учраши сабабини аниқлади
16:03 / 04.03.2026
Ўзбекистонда саратонга қарши курашиш бўйича миллий дастур қабул қилинади
19:22 / 31.01.2026
Ўзбекистонда АҚШ олимлари билан саратонни эрта аниқлаш бўйича янги лойиҳа ишлаб чиқилди
14:47 / 22.12.2025