Дубайда маймун чечаги касаллиги тарқалишининг олдини олиш бўйича чоралар кўриш бошланди
Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти маймун чечаги касаллиги тарқалиши авж олганини муҳокама қилиш учун экспертларнинг фавқулодда йиғилишини чақиришни режалаштирган.
Дубай соғлиқни сақлаш бошқармаси соҳа мутахассислари ва тиббиёт муассасаларига қатор мамлакатларда маймун безгаги касаллиги тарқалгани сабабли ушбу касалликни эпидемиологик ўрганиш ва олдини олиш бўйича чоралар кўришга буйруқ берди.
"Буйруқда барча тегишли тузилмалар касаллик тарқалиши хавфини пасайтириш учун уни эрта аниқлаш ва ўрганишни таъминлашга чақирилган ", - дейилади бошқарма хабарида.
Аввалроқ Буюк Британия соғлиқни сақлаш агентлиги (UKHSA) мамлакатда маймун чечаги касаллиги аниқланганлар сони тўққиз кишига етганини маълум қилганди.
Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти маймун чечаги касаллиги тарқалиши авж олганини муҳокама қилиш учун экспертларнинг фавқулодда йиғилишини чақиришни режалаштирган.
Маймун чечаги касаллиги жумладан, Испания, Белгия, Франция, Швеция, Италия, Австралия ва Канадада аниқланди.
Мавзуга оид
19:25 / 28.10.2024
Фото: Дубай шаҳзодаси Навоийда лочин билан тувалоқ овлади
00:26 / 27.10.2024
ЖССТ mpox билан касалланиш 22 ой ичида рекорд даражага чиққанини маълум қилди
15:31 / 26.10.2024
Дубайда дунёдаги энг ингичка осмонўпар бино қурилмоқда
23:21 / 05.10.2024