Жамият | 19:00 / 23.05.2022
8969
2 дақиқада ўқилади

“Ўзбекистоннинг энг иқтидорли компанияси” соврини “Асакабанк” АЖ жамоасига насиб этди

Жорий йил 22 май куни Тошкентда илк бор “Ўзбекистоннинг энг иқтидорли компанияси” унвони учун ташкилотлар ўртасида Business Quiz – интеллектуал мусобақаси бўлиб ўтди. 

Унда ишлаб чиқариш, банк, ИТ, консалтинг, қурилиш каби соҳаларда фаолият юритувчи 50 га яқин йирик компания ва ташкилотлар иштирок этди. 

Мусобақа натижаларига кўра, биринчи ўрин, яъни “Ўзбекистоннинг энг иқтидорли компанияси” соврини “Асакабанк” АЖнинг қуйидаги таркибдан иборат жамоасига насиб этди:

1. Сардор Исмаилов – Лойиҳа офиси бошлиғи;

2. Отабек Ҳақбердиев– Лойиҳа офиси бошлиғи ўринбосари; 

3. Зулфира Садйрбаева – Лойиҳа офиси бош менеджери;

4. Сергей Дергачев – Савдони молиялаштириш бўлими бошлиғи; 

5. Амин Семмари – МҲХС (молиявий ҳисоботларнинг халқаро стандартлари) бўлими бошлиғи; 

6. Абдулазиз Муминов – Ходимларни бошқариш департаменти бош менеджери.

Бусинесс Қуиз – бу интеллектуал мусобақа бўлиб, унда иштирокчилар молия, менежмент, маркетинг ва Ўзбекистон қонунчилиги бўйича турли саволларга жавоб беришди. Бу эса “Асакабанк” жамоаси нафақат банк соҳасида, балки бошқа соҳаларда ҳам ўз билимларини намоён этганини англатади.

Реклама ҳуқуқи асосида

Мавзуга оид