Ўзбекистон | 08:16 / 31.05.2022
5114
2 дақиқада ўқилади

«Электрон адвокатлик ордери»ни бериш йўлга қўйилади

“Адвокатура фаолиятига замонавий ахборот-коммуникация технологияларини кенг жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги президент қарори қабул қилинди.

“Ҳуқуқий ахборот” канали хабарига кўра, 2023 йил 1 февралдан:

  • QR-код қўйилган “Электрон адвокатлик ордери”ни бериш амалиёти йўлга қўйилади;
  • ордер қоғоз шаклда расмийлаштирилганида, “Юридик ёрдам” ахборот тизимига киритилади;
  • адвокат сўрови шаклига қўйилган талаблар, шу жумладан унга ордернинг кўчирма нусхасини илова қилиш, ордерни қайд этиш дафтарини юритиш талаблари бекор қилинади.

  
“Юридик ёрдам” ахборот тизими жорий этилиши муносабати билан:

  • давлат ҳисобидан адвокатларни ишга жалб этиш электрон тартибда тасодифий танлаш йўли билан аниқланади;
  • адвокатларнинг онлайн малака оширишини ташкил этиш ва малака оширганлигини тасдиқловчи ҳужжатларни электрон шаклда бериш тартиби жорий этилади;
  • адвокатлик тузилмаларидан статистик маълумотларни анъанавий шаклда йиғиш бекор қилиниб, улар автоматик равишда умумлаштирилади.
Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид