16:05 / 31.05.2022
9505

Herbalife Nutrition компанияси “Йил бренди 2021” мукофотини қўлга киритди

10 май куни Ўзбекистон Маркетинг Ассоциацияси томонидан ўтказиладиган бешинчи йиллик “Йил бренди 2021” мукофоти учун овоз бериш жараёни якунланди. 25 та номинация бўйича 200 дан ортиқ компания ғолиблик учун кураш олиб борди. “Йил бренди 2021” мукофоти дебютанти этиб — вазнни ва саломатликни назорат қилиш бўйича дунёдаги 1-рақамли Herbalife Nutrition бренди топилди.

Оммавий овоз бериш 3 ой давом этди, унда 335 мингдан ортиқ киши иштирок этди. Истеъмолчилар билан бир қаторда экспертлардан иборат ҳайъат аъзолари – маркетинг ва реклама соҳасидаги 200 нафар етакчи эксперт ҳам ўз танловини амалга оширди.

8 000 дан ортиқ истеъмолчи Herbalife Nutrition компаниясининг флагманлари ҳисобланган Формула 1 Протеинли коктейли ва Формула 3 Протеинли аралашмаси учун овоз берди. Формула 1 бу – мувозанатлаштирилган овқатланиш учун энг яхши комплексли ечимларидан биридир. Бир порция коктейль тўлақонли овқатланиш ўрнини боса олади ва организмни юқори сифатли оқсил, витаминлар, минераллар, “мураккаб” углеводлар, озуқавий толалар ва бошқа муҳим озиқ моддалар билан таъминлай олади. Уни атиги 2 дақиқада тайёрлаш мумкин. Бу тўғри овқатланишни хоҳлайдиган, аммо фойдали овқат тайёрлаш учун вақти бўлмаган инсонлар учун жуда қулай. Коктейлни ўзингиз билан офисга, спорт залига ёки сайрга олиб боришингиз мумкин.

Формула 3 Протеинли аралашмаси – мушак массасини сақлаш учун зарур бўлган юқори сифатли оқсил манбаи ҳисобланади. Бундан ташқари, уни ҳар қандай таом янада тўйимли бўлиши учун қўшиш мумкин.

Фото: Herbalife Nutrition

Herbalife Nutrition маҳсулотларининг тозалиги, озуқавий қиймати ва таъмини текшириш учун ҳар йили дунё бўйлаб 500 000 дан ортиқ тестлар ўтказилади. 2010 йилдан бери компания ишлаб чиқариш циклининг барча — формулани ишлаб чиқиш ва ингредиентларни танлашдан тортиб қадоқлашгача бўлган босқичларида маҳсулот сифатини назорат қилишни таъминлайдиган дастурга 300 миллион доллардан ортиқ сармоя киритди. Herbalife Nutrition маҳсулотларининг фойдали хусусиятлари ва самарадорлигини кўплаб халқаро мустақил экспертлик марказлари ҳам тасдиқлайди. Энди эса Herbalife Nutrition маҳсулот линиясининг флагманлари навбатдаги синовдан ўтди, яъни улар Ўзбекистон истеъмолчиларининг энг юқори баҳосига сазовор бўлди.

Фото: Herbalife Nutrition

“Herbalife Nutrition компанияси маҳсулотлари Ўзбекистонда атиги 2 йилдан бери тақдим этилган ва биз, айниқса, ўтган йил ғолиби бўлганимиздан хурсандмиз! Ютуқларимиз соғлом турмуш тарзи ва мувозанатлаштирилган овқатланишни танлаётган ҳамюртларимиз сони ортиб бораётганининг бевосита далилидир. Herbalife Nutrition Мустақил Ҳамкорларига алоҳида раҳмат. Биз бу ғалабага уларнинг тажрибаси, маҳсулотларимизга бўлган муҳаббати ва мижозларга доимий ғамхўрлиги сабаб эришдик десак муболаға бўлмайди!” – шарҳлайди Herbalife Nutrition компаниясининг Ўзбекистондаги бизнесни қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш бўйича менежери ДИНАРА ЖАФАРОВА.

Тақдирлаш маросими 21 май куни бўлиб ўтди. Ғолиб компаниялар вакилларига диплом ва “Йил бренди 2021” мукофоти ҳайкалчаси топширилди. Мукофот натижалари Ўзбекистон маркетинг ассоциацияси талқинига кўра брендларнинг маркетинг самарадорлиги йиллик рейтингида ҳисобга олинади.

Фото: Herbalife Nutrition

“Herbalife Nutrition 1980 йилдан буён мувозанатлаштирилган овқатланиш ва фаол турмуш тарзи учун маҳсулотлар билан одамлар ҳаётини яхши томонга ўзгартириб келаётган глобал компаниядир. Биз ҳақли равишда фахрланаётган маҳсулотларимизнинг юқори сифати дунёнинг турли бурчакларида жойлашган ўз илмий тадқиқот марказларимиз ҳамда жаҳоннинг етакчи олимлари билан ҳамкорликни таъминламоқда. Ўзбекистон профессионал ҳамжамияти ва истеъмолчиларининг бундай юксак баҳосига сазовор бўлиш биз учун катта шараф ва бу мукофот ҳали бошланиши, деб умид қиламиз!” – дея ўртоқлашди Herbalife Nutrition компаниясининг Марказий Осиё, Беларус, Россия, Мўғулистон, Кавказ ва Болтиқбўйи давлатлари бўйича вице-президенти НИНА КАНДЕЛАКИ.

Мамлакатимиз жадал равишда ривожланиб бормоқда. Ҳар бир фуқаро соғлом турмуш тарзи учун оддий ва арзон воситаларга эга бўлиши жуда муҳимдир. Мувозанатлаштирилган овқатланиш соҳасидаги жаҳон эксперти — Herbalife Nutrition компаниясининг маҳсулотлари ҳар куни фаол ва тетик бўлиш учун соғлом одатларни шакллантиришда ажойиб комплексли ечимдир.

Реклама ҳуқуқи асосида

Мавзуга оид
Top