20 май куни Ўзбекистон маркетинг ассоциацияси томонидан таъсис этилган “Йил Бренди 2022” VI йиллик мукофоти ғолибларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди. Жорий йилда 230 дан ортиқ корхона 25 та номинация бўйича ғолиблик учун кураш олиб борди.

Herbalife - мувозанатлаштирилган овқатланиш ва фаол ҳаёт тарзи учун маҳсулотларни ишлаб чиқиш ва ишлаб чиқариш бўйича дунё эксперти. Компания мукофотда иккинчи бор иштирок этмоқда ва иккинчи марта унинг эгасига айланмоқда. Herbalife бу йил "Фитнес, тўғри овқатланиш ва БФҚлар" номинациясида ғолиб чиқди.

"Биз учун янги тоифа бўйича мукофот олиш улкан шараф, чунки бу нафақат Herbalife'нинг 40 йилдан ортиқ тажрибаси эътирофи, балки маҳсулотимиз истеъмолчилар орасида машҳурлигидан ҳам далолатдир”, – дейди Herbalife'нинг Ўзбекистондаги бизнесини ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш бўйича менежери Динара ЖАФАРОВА. – Ютуқларимиз эса соғлом турмуш тарзини танлаётган юртдошларимиз кўпайиб бораётганининг далилидир. Ва бу бизни қувонтирмай қолдирмайди!"

Оммавий овоз бериш жараёни 10 апрелдан 8 майгача давом этди. Унда 300 мингдан ортиқ киши қатнашди. Истеъмолчилар билан бир қаторда эксперт ҳайъатининг 200 дан ортиқ аъзолари - Ўзбекистондан маркетинг бўйича мутахассислар ва ушбу соҳадаги халқаро экспертлар ўз танловларини амалга оширдилар.

"Бизнинг компаниямиз нафақат соғлом турмуш тарзи учун юқори сифатли озиқ-овқат маҳсулотларини таклиф қилади, балки биз соғлом турмуш тарзининг етакчи ҳамжамиятларидан биримиз, унга киришда инсон ўз мақсадларига эришишда ҳамиша ҳамфикрларининг ёрдамига таяниши мумкин", дейди Herbalife компаниясининг минтақавий вице-президенти Нина КАНДЕЛАКИ. - Мақсадлар эса турлича бўлиши мумкин: ортиқча вазнни йўқотиш ва уни назорат қилиш*, мушакларни кучайтириш ёки фаол узоқ умр кўриш шулар сирасидан."

Herbalife доимий равишда истеъмолчиларнинг ҳозирги эҳтиёжларини инобатга олган ҳолда маҳсулот таклифини кенгайтириш устида иш олиб бормоқда. Компания мақсади - имкон қадар кўпроқ одамларни соғлом турмуш тарзига амал қилишга илҳомлантириш, максимал даражада самарали бўлиш ва ҳар куни ўзларини ажойиб ҳис қилишлари учун уларга қулай комплекс ечимларни таклиф қилишдир.