Иқтисодиёт | 08:26 / 09.06.2022
21572
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистон маҳсулотлари асосан Хитойга сотилаётгани маълум бўлди

Ўзбекистон экспортидаги етакчи 10 та давлат маълум қилинди. Давлат статистика қўмитаси тегишли хабар билан чиқди.

Фото: Kun.uz

Қўмита маълумотларига кўра, 2022 йилнинг январь-апрель ойларида  Ўзбекистон экспортида юқори улушга эга бўлган ҳамкор давлатлар орасида Хитой етакчилик қилмоқда – 826 млн доллар.

Кейинги ўринлардан мос равишда 700 млн доллар ва 577 млн долларлик маҳсулотлар сотилган Россия ва Туркия жой олди.

Ушбу кўрсаткич қолган давлатлар кесимида қуйидагича кўринишга эга:

Қозоғистон – 367 млн;
Қирғизистон – 262 млн;
Афғонистон – 235 млн;
Тожикистон – 139 млн;
Канада – 69 млн; 
Эрон – 50 млн;
Туркманистон – 49 млн АҚШ доллари.

Бундан олдин Ўзбекистонга импорт олма асосан Эрондан олиб келинаётгани хабар берилганди.

Мавзуга оид