Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
2 ойда Ўзбекистонга келган туристлар сони қарийб 1,8 млнга етди
2026 йилнинг январ–феврал ойларида Ўзбекистонга 156 та мамлакатдан жами 1 млн 776 минг 336 нафар чет эл фуқароси туристик мақсадларда ташриф буюрди.
Фото: Kun.uz
Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 441 минг нафарга ёки 33 фоизга ошган.
Ҳисобот даврида мамлакатга энг кўп турист Қирғизистон, Тожикистон ва Қозоғистондан келган. Хусусан, Қирғизистондан 521 минг 138 нафар, Тожикистондан 469 минг 60 нафар, Қозоғистондан 386 минг 284 нафар сайёҳ ташриф буюрган.
Шунингдек, Россиядан 123 минг 310 нафар, Афғонистондан 83 минг 613 нафар, Туркманистондан 51 минг 206 нафар, Хитойдан 49 минг 80 нафар, Туркиядан 24 минг 212 нафар, Ҳиндистондан 9 минг 438 нафар ва Корея Республикасидан 5 минг 398 нафар турист Ўзбекистонга келган.
Мазкур рақамлар йил бошидан мамлакатда туризм соҳасида ижобий ўсиш суръатлари сақланиб қолаётганини кўрсатмоқда.
Мавзуга оид
08:22
2000 йилдан бери темирйўлда йўловчи ташиш қандай ўзгарди?
14:40 / 21.03.2026
Икки ойда 1 млндан зиёд ўзбекистонликлар чет элга сафар қилди
10:46 / 21.03.2026
Ўзбекистонда молиявий хизматлар ҳажми 20 фоизга ошди
11:22 / 20.03.2026