Ўзбекистон | 16:06 / 12.06.2022
11412
3 дақиқада ўқилади

13 июн куни Тошкент ва Фарғона водийсида ёғингарчилик кутилмоқда

Тоғ олди ва тоғли ҳудудларда сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келиши мумкин.

Фото: Kun.uz

«Ўзгидромет» 13 июн, душанба куни қандай об-ҳаво бўлиши кутилаётгани ҳақида маълумот берди.

Тошкент шаҳрида ҳаво ўзгариб туради, қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан 5-10 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 16-18 даража, кундузи 31-33 даража бўлади.

Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 15-20 даража, кундузи 32-37 даража бўлади.

Бухоро, Навоий вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 18-23 даража, кундузи 33-38 даража бўлади.

Тошкент вилоятида ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 16-21 даража, кундузи 30-35 даража бўлади.

Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 16-21 даража, кундузи 30-35 даража бўлади.

Қашқадарё, Сурхондарё вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 18-23 даража, кундузи 35-40 даража бўлади.

Андижон, Наманган, Фарғона вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 15-20 даража, кундузи 30-35 даража бўлади.

Республиканинг тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгариб туради, вақти-вақти билан қисқа муддатли ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 7-12 даража, кундузи 20-25 даража бўлади.

12-17 июн кунларида тоғ олди ва тоғли ҳудудларда вақти-вақти билан ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши, айрим тоғли ҳудудларда дўл ёғиши мумкин.

12-14 июн кунларида тоғ олди ва тоғли ҳудудларда сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келиши мумкин.

Мавзуга оид