Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Комил Алламжонов АҚШнинг Ўзбекистондаги элчиси билан учрашув ўтказди
Учрашувда Масс-медиа фонди ва АҚШ элчихонаси ҳамкорлигида амалга оширилиши мумкин бўлган қатор лойиҳалар муҳокама қилинди.
Фото: Миллий масс-медиани қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди
Миллий масс-медиани қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди Васийлик кенгаши раиси Комил Алламжонов АҚШнинг Ўзбекистондаги элчиси Даниэл Розенблюм билан учрашув ўтказди.
“Бугун Америка Қўшма Штатлари элчиси жаноб Даниэл Розенблюм билан учрашдим. Самимий ва дўстона руҳда ўтган учрашувда Масс-медиа фонди ва АҚШ элчихонаси ҳамкорлигида амалга оширилиши мумкин бўлган қатор лойиҳаларни муҳокама қилдик”, деб маълум қилди Алламжонов ўз Телеграм-каналида.

Май ойи охирида Алламжонов “Озод Европа Радиоси / Радио Свободная Европа (“Озодлик радиоси”) медиакорпорацияси президенти ва бош ижрочи директори Жейми Флай ва “Озодлик”нинг ўзбек хизмати бош муҳаррири Паҳлавон Содиқ билан учрашув ўтказганди.


Маълум қилинишича, учрашувда ҳамкорлик имкониятлари муҳокама қилинган ва ҳар икки томон учун долзарб масалалар юзасидан фикр алмашилган.
Мавзуга оид
19:45 / 24.11.2025
Комил Алламжонов президент администрациясининг АҚШдаги вакили лавозимига тайинланди
09:58 / 27.09.2025
Комил Алламжонов Жорж Вашингтон университетининг Марказий Осиё дастури бўйича махсус маслаҳатчиси этиб тайинланди
16:12 / 24.07.2025
“Сиз халқимиз учун яшаяпсиз” — Саида Мирзиёева Шавкат Мирзиёевни таваллуд куни билан табриклади
22:06 / 23.06.2025