Сирдарёни Тожикистон билан боғловчи микроавтобуслар қатнови йўлга қўйилди
Сирдарё вилояти Янгиер шаҳридан Тожикистоннинг Истаравшан (эски номи Ўратепа) шаҳрига қатновчи Янгиер – Истаравшан – Янгиер халқаро йўналишида микроавтобуслар қатнови йўлга қўйилди.
Транспорт вазирлиги ахборот хизмати хабарига кўра, йўналишдаги қатновлар Гулистон шаҳрида рўйхатдан ўтган “Тимур Авто Транс Сервис” МЧЖ, Тожикистон томонидан “Довуд” МЧЖ томонидан амалга оширилади. Қатновлар ҳар икки тарафдан кунига бир маротабадан бажарилади.
Микроавтобуслар “Янгиер” автостанциясидан соат 7:00 да, Тожикистон томонидан эса Истаравшан шаҳри марказидан соат 7:30 да йўналишга чиқади.
Ушбу йўналиш қатнов масофаси 69 км бўлиб, йўлкира нархи 27 000 сўм этиб белгиланган.
Йўловчилар оқимидан келиб чиққан ҳолда, ташувчилар томонидан қатновлар сонини ҳар икки томондан кунига 4 тагача етказиш кўзда тутилган.
Мавзуга оид
15:57 / 26.11.2024
Кувайт Сирдарёда кўп қаватли уйлар қуриши мумкин
18:31 / 23.09.2024
Қозоғистон ва Ўзбекистон Сирдарёда 10 та гидропост ташкил қилади
08:00 / 13.09.2024
Сирдарёда 2 ёшли боғча боласи вафот этгани юзасидан жиноят иши қўзғатилди
16:00 / 07.09.2024