Ўзбекистон | 13:39 / 16.06.2022
5970
1 дақиқада ўқилади

“Талабалар тиббий суғуртаси масаласини ўйламаган эканмиз” – олий таълим вазири

Бугун, 16 июн куни олий таълим муассасаларига қабул мавзусига бағишланган матбуот анжуманида талабаларни ижтимоий ҳимоялаш ва суғурта масаласи кўтарилди.

Тадбир иштирокчиларидан бири олий ва ўрта махсус таълим вазири Абдуқодир Тошқуловга ОТМларида талабаларни тиббий ҳимоя қилиш ва уларни суғурталаш қай даражада йўлга қўйилгани ҳақидаги савол билан мурожаат қилди.

Вазирнинг жавоб беришича, талабани суғурталаш масаласи шу пайтгача кўтарилмаган мавзу.

“Вазир бўлганимга 1,5 йил бўлди, жуда кўп масалаларни ўйлабмиз-у, талабаларнинг тиббий суғуртаси ва барча олий таълим муассасаларида шундай ишлар қилинганми, шуни тафтиш қилмаган эканман. Мен буни кун тартибимга қўяман, кейинги матбуот анжуманларида маълум қиламиз. У хизматни йўлга қўямиз”, – деди вазир.

Тошқулов суғурта пулини талаба тўлаётган контрактдан қоплаш масаласи ҳам иқтисодий томонларини баҳолаб, кўриб чиқилишини билдирди. 

Мавзуга оид