Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Россия май ойида Хитойга рекорд миқдорда нефт сотди
Россия 19 ойлик танаффусдан сўнг Саудия Арабистонини Хитойга нефт етказиб бериш бўйича биринчи ўриндан тушириб юборди.
Россия май ойида Хитойга рекорд миқдорда нефт сотди ва бу мамлакатга нефт етказиб берувчи энг йирик экспортёрга айланди.
Маълумотларга кўра, ўтган ойда Хитой Россиядан қарийб 8,42 млн тонна хом нефт сотиб олган.
Бу эса, Россия май ойида Хитойга кунига 2 млн баррелга яқин нефт сотиб олганини англатади. Натижада Россия 19 ойлик танаффусдан сўнг Саудия Арабистонини Хитойга нефт етказиб бериш бўйича биринчи ўриндан тушириб юборди.
Қайд этилишича, Хитой компаниялари нефтни 30 фоизгача чегирма билан сотиб олмоқда.
Саудия Арабистони май ойида Хитойга 7,82 млн тонна нефт етказиб берган.
Аввалроқ Россиядан Ҳиндистонга нефт етказиб бериш 31 бараварга ошгани хабар қилинганди.
Мавзуга оид
08:39
Полша разведкаси: Россия маблағига намойишлар ташкил этган гуруҳ фош этилди
13:17 / 29.06.2026
Украинанинг 40 кунлик таъсир амалиёти: уруш бурилиш нуқтасидами?
18:12 / 28.06.2026
Москваликлар бензин учун навбат кутмоқда – суратлар
10:40 / 27.06.2026