Ўзбекистон | 07:11 / 20.06.2022
13046
1 дақиқада ўқилади

Шавкат Мирзиёев Нарендра Модига ҳамдардлик йўллади

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Ҳиндистон президенти Рам Натҳ Ковинд ва бош вазири Нарендра Модига ҳамдардлик йўллади.

Президент матбуот котиби Шерзод Асадовнинг хабар қилишича, давлат раҳбари Ҳиндистон шимоли-шарқидаги ҳудудларда юз берган табиий офатлар оқибатида кўплаб инсонлар қурбон бўлгани муносабати билан ҳамдардлик йўллаган.

Аввалроқ Ҳиндистон ҳукумати шимоли-шарқий Ассам ва Мегхалая штатларида кучли сув тошқинлари оқибатида 63 киши ҳалок бўлганини тасдиқлаган эди. Унгача 31 киши вафот этгани хабар қилинган. Ўнлаб одамларнинг тақдири номаълумлигича қолмоқда.
 
4000 га яқин қишлоқ сув тошқинлари зонасида эди. 230 дан ортиқ йўл сув остида қолган ёки кўчкилар туфайли тўсиб қўйилган. Ҳукумат томонидан 514 та вақтинчалик турар жой лагерлари ташкил этилган. Уларга сув босган қишлоқлардан 156 мингга яқин одам кўчиб келган. Ҳиндистон ҳукумати табиий офатдан жабр кўрган ҳудудларга ёрдам ҳақида ваъда бермоқда.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид