Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистонда аёллар ўртача неча ёшда оила қураётгани маълум қилинди
Ўзбекистонда аёллар ўртача 22,3 ёшда оила қурмоқда. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси маълумот берди.
Қўмита хабарига кўра, 2022 йилнинг 1 январь ҳолатига республика бўйича илк бор оила қураётган аёлларнинг ўртача ёши 22,3 ёшни ташкил этган.
Қайд этилишича, ҳудудлар кесимида илк бор оила қураётган аёлларнинг ўртача ёши қуйидагича:
- Қорақалпоғистон Р. – 21,5 ёш;
- Андижон вилояти – 21,6 ёш;
- Бухоро вилояти – 22,6 ёш;
- Жиззах вилояти – 22,7 ёш;
- Қашқадарё вилояти – 22,6 ёш;
- Навоий вилояти – 22,8 ёш;
- Наманган вилояти – 21,5 ёш;
- Самарқанд вилояти – 21,8 ёш;
- Сурхондарё вилояти – 22,7 ёш;
- Сирдарё вилояти – 23,0 ёш;
- Тошкент вилояти – 23,0 ёш;
- Фарғона вилояти – 21,5 ёш;
- Хоразм вилояти – 22,9 ёш;
- Тошкент шаҳри – 23,1 ёш.
Бундан олдин Ўзбекистонда эркаклар ўртача неча ёшда оила қураётгани маълум қилинганди.
2022 йилнинг 1 январь ҳолатига республика бўйича илк бор оила қураётган эркакларнинг ўртача ёши 26,5 ёшни ташкил этган.
Мавзуга оид
10:59 / 10.04.2026
Ўзбекистонликлар ўқиш учун энг кўп Россия ва Кореяга кетмоқда
09:29 / 10.04.2026
Ўзбекистонликлар 2 ойда тиббий хизматларга 3,5 трлн сўм сарфлади
09:58 / 08.04.2026
Хоразмда ҳайкални ўпган аёл жаримага тортилди
09:15 / 02.04.2026