Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қозоғистон миллий хавфсизлик қўмитаси раисининг собиқ ўринбосари ҳибсга олинди
У билан бирга Олмаота области бўйича «Нур Жоли» чегара назорати бўлими собиқ бошлиғи майор Н. Арисбоев ва «бошқа шахслар» ҳам ҳибсга олинган.
Фото: liter.kz
Қозоғистонда мамлакат миллий хавфсизлик қўмитаси раисининг собиқ ўринбосари, чегара хизмати директори Дархон Дилмонов ҳибсга олинди. Бу ҳақда «Sputnik Қозоғистон» хабар берди.
Қайд этилишича, у билан бирга Олмаота области бўйича «Нур Жоли» чегара назорати бўлими собиқ бошлиғи майор Н. Арисбоев ва «бошқа шахслар» ҳам ҳибсга олинган.
Улар Қозоғистон-Хитой чегарасидаги постларда мансаб ваколатини суиистеъмол қилишда гумонланмоқда.
Январ ойида Қозоғистонда юз берган тартибсизликлардан сўнг мамлакат миллий хавфсизлик қўмитаси собиқ бошлиғи Карим Масимов ва унинг уч нафар ўринбосари ҳибсга олинганди.
Мавзуга оид
15:28 / 02.03.2026
Январда ташқи савдо айланмаси 1,3 млрд долларга ошди
20:54 / 27.02.2026
Қозоғистонда собиқ амалдорларнинг Эпштейн билан эҳтимолий алоқалари текширилади
09:54 / 27.02.2026
Қозоғистонда «Ош маркази»да портлаш: олти киши ҳалок бўлди
15:22 / 25.02.2026