Сакен Полатов Бокс федерациясининг янги маслаҳатчисини таништирди

Фото: Бокс федерацияси
Кубадаги замонавий бокс мактабининг асосчиси Карлос Вилянуева бу соҳада ярим асрлик тажрибага эга. Унинг шогирдлари орасида кўплаб жаҳон чемпионлари ва Олимпия ўйинлари совриндорлари бор ҳамда Куба терма жамоаси бош мураббийи Роландо Aсебал уни ўзининг устози деб атайди.
Янги маслаҳатчи олдида маҳаллий бокс тизимини ўрганиб чиқиб, илмий таҳлиллар асосида спортчиларни тайёрлаш бўйича ягона услубий қўлланма яратиш каби жуда катта вазифа турибди. Миллий олимпия қўмитаси раиси ўринбосари, Ўзбекистон бокс федерацияси раисининг биринчи ўринбосари Сакен Пўлатов ташаббуси билан ташкил этилган йиғилишда мазкур лойиҳа ЎзДЖТСУ профессор-ўқитувчилари ва доцентлари билан муҳокама қилинди.
Воқеани шарҳлар экан, Сакен Пўлатов шундай деди: “Бир ой олдин давлатимиз раҳбари спортни оммалаштириш ва спорт таълимини такомиллаштиришга бағишланган катта йиғилиш ўтказди. Спорт раҳбарияти олдига қўйилган мақсадлар ниҳоятда аниқ: туғма қобилият соҳибларни тарбиялашдан тизимли равишда чемпионларни тайёрлашга ўтиш. Сўнгги пайтларда ҳудудларга қилган ташрифларимиз шуни кўрсатдики, аксарият муассасаларда бундай тизим қурилмаган, шунинг учун марказлашган кўмаксиз бунинг уддасидан чиқиб бўлмайди. Ва биз, албатта, нафақат ёрдам берамиз, балки ўзимиз ҳам ушбу лойиҳада 100% иштирок этамиз, чунки натижалар бизга узоқ келажакда эмас, балки ўрта муддатли истиқболда керак”.
Шунингдек, Ўзбекистонда боксчиларни тайёрлашнинг Миллий стандарти ишлаб чиқилиши, уни Болалар ва ўсмирлар спорт мактаблари, бокс мактаблари ва олимпия захиралари коллежларида жорий этиш режалаштирилгани маълум бўлди. Бу янги юлдуз номларини кашф қилувчи самарали танлов учун қўшимча рағбат беради.
Ⓣ
Тавсия этамиз
Ҳаво исиб кетиши ва қурғоқчиликка тайёр туришимиз керак – Эркин Абдулаҳатов
Ўзбекистон | 15:55 / 26.04.2025
Муддат қўювчи Трамп: бунинг охири борми?
Жаҳон | 22:09 / 24.04.2025
Тошкентда автомобилни рўйхатдан ўтказиш учун онлайн ариза бериш мумкин бўлди
Ўзбекистон | 20:34 / 24.04.2025
Стоматология поликлиникалари хусусийлаштирилади
Ўзбекистон | 10:56 / 24.04.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Ўзбекистон илк марта БМТ Статистика комиссияси аъзолигига сайланди
Ўзбекистон | 21:43
-
Россия Европа билан чегарадаги ҳарбий қисмларини кенгайтирмоқда
Жаҳон | 21:39
-
Австралия Украина учун Abrams танкларини етказиб беришни кечиктирди
Жаҳон | 21:25
-
Хитой Трампнинг тарифларини Ҳиндистон ёрдамида четлаб ўтмоқчи
Жаҳон | 21:22
Мавзуга оид

17:47 / 16.04.2022
Ғофур Раҳимов Бокс федерациясида иш бошлайди

11:55 / 02.02.2019
Ўзбекистон бокс федерацияси раҳбариятида ўзгариш рўй берди

17:20 / 01.02.2019