Ўзбекистон бокси бошқа қўлларга ўтади. Раҳбариятда кутилмаган ўзгариш кутилмоқда

Ўзбекистон бокс федерациясининг биринчи вице-президенти, амалда федерацияга раҳбарлик қилиб келган Шерзод Тошматов истеъфога чиқарилади.
Kun.uz’нинг Миллий олимпия қўмитасидаги манбаси маълумот беришича, 2 февраль куни қўмитада йиғилиш бўлиб ўтади ва Шерзод Тошматов вазифасидан озод этилиб, унинг ўрнига янги вице-президент тайинланади.
Манбанинг айтишича, бу лавозимни энди йирик тадбиркор Сакен Жетибаевич Полатов эгаллайди.

Фото: Kun.uz
Маълумот учун, Сакен Полатов 1975 йилда Тошкент шаҳрида туғилган, Тошкент давлат тиббиёт институтини тамомлаган. Оилали, 4 нафар фарзанди бор. У узоқ йиллардан буён Тошкентнинг «Локомотив» клуби тизимида фаолият кўрсатиб келади.
Қайд этиш керакки, Бокс федерацияси президенти расман бош вазирнинг биринчи ўринбосари Очилбой Раматов ҳисобланса-да, федерацияни амалда биринчи вице-президент бошқаради.

Фото: Бокс федерацияси
Амалдаги вице-президент Шерзод Тошматов бошқаруви даврида (у 2014 йил ноябридан буён бокс федерациясида раҳбарлик лавозимларида ишлаб келади) ўзбекистонлик боксчилар халқаро майдонларда юқори натижалар қайд этишди ва Ўзбекистон бу спортда гегемон терма жамоалардан бирига айланди. 2016 йилнинг ёзида Рио-де-Жанейро Олимпиадасида жами 7та медаль билан биринчи бўлган ўзбекистонликлар терма жамоаси, 2017 йилда Тошкентда ўтказилган Осиё чемпионатида 10та медаль, 2018 йилги Осиё ўйинларида 7та медаль олиб, тенгсиз бўлишди.
Тавсия этамиз
40 даража иссиқ: бунақа пайтда ходимлар қандай ҳуқуқларга эга?
Жамият | 17:15 / 03.07.2025
Иссиқдан қандай сақланиш керак? – ЖССТ тавсиялари
Ўзбекистон | 16:06 / 02.07.2025
Нима учун Кореяни танлаш ёки танламаслик керак? | SUBYEKTIV
Жамият | 19:02 / 30.06.2025
Уруш тугади, энди Исроил ва Эрон нима қилади?
Жаҳон | 12:02 / 30.06.2025
Мавзуга оид

10:00 / 22.06.2022
Сакен Полатов Бокс федерациясининг янги маслаҳатчисини таништирди

21:35 / 06.05.2022
Ўзбек спортининг 30 йиллик тарихидаги энг яхшилар тақдирланди

17:47 / 16.04.2022
Ғофур Раҳимов Бокс федерациясида иш бошлайди

19:11 / 16.11.2020