11:10 / 23.06.2022
8126

Муроджон Азимов мактаб битирувчиларига олтин ва кумуш медалларни топширди

Қашқадарё вилояти ҳокими бошчилигидаги раҳбарлар ёшлар билан учрашиб, уларнинг муаммо ва истиқболли таклифларини эшитдилар.

Фото: Қашқадарё вилояти ҳокимлиги

Бугун ёшлар учун барча имкониятлар эшиги очиқ, - деди вилоят ҳокими Муроджон Азимов. - Мана 11-синф битирувчиларининг 608 нафари муддатидан олдин талаба бўлиш бахтига муяссар бўлишгани ҳам бугун бизда таълимга, халқаро таълимни қўллаб-қувватлашга эътибор кучайганидан дарак беради. Шунингдек, нуфузли ОТМлар билан ҳамкорлик натижасида 285 нафар битирувчилар муддатидан олдин Британия менежмент университети талабаси бўлгани ҳам фарзандларимиз келажагини белгилаб беради.

Айтиш лозимки, битирувчиларини олий таълимга қамраб олиш борасида мактаб ва ота-она ҳамкорлиги кучайди. Бу аллақачон ўз натижасини ҳам бера бошлади. Масалан, 2021 йилда 48 248 нафар битирувчидан 9 087 нафари (18,8 фоиз) олий таълим муассасаларига қабул қилинган. Бу кўрсаткич сўнгги уч йилда 3,4 баробарга ёки 8,2 фоиздан 18,8 фоизга (10,6 фоиз) ошган.

Бирорта ҳам битирувчиси олий таълим муассасаларига кирмаган мактаблар сони сўнгги уч йилда 7,7 баробарга камайган. 

Маълумот ўрнида, вилоятда жорий ўқув йилида жами битирувчилар сони 96934 нафар бўлиб, улардан 11-синф битирувчилари сони 42825 нафарни ташкил этади. 11-синф битирувчиларининг 961 нафари олтин медал ва 221 нафари кумуш медал билан тамомлашди. 9-синф битирувчиларининг 2797 нафарига аъло даражали шаҳодатномалар берилди.

Қашқадарё вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати Ⓣ

Top