Мактаб вазирлиги 16 ёшга тўлган битирувчилардан паспортни ўз вақтида олишни сўради
Вазирлик ОТМга кириш учун тегишли ҳужжатлар, хусусан, паспорт маълумотлари ҳам АБИТУР электрон базасига киритилишини, аммо битирувчиларнинг 23 минг нафари ҳанузгача шахсни тасдиқловчи ҳужжатини олмагани сабабли базага кирмаганини маълум қилди.

Абитуриентларнинг ОТМга кириш учун тегишли ҳужжатлари онлайн қабул қилинади. Жараёнда шахсни тасдиқловчи ҳужжат, яъни ID-карта маълумотларини АБИТУР электрон дастурига киритиш талаб этилади.
Мактабгача ва мактаб вазирлигига кўра, жараёнда битирувчиларга янада қулайлик яратиш мақсадида вазирликнинг электрон маълумотлар базаси Билим ва малакаларни баҳолаш агентлигининг АБИТУР электрон дастури билан интеграция қилинган. Шундан келиб чиқиб 16 ёшга кирган ўқувчиларнинг қанчаси ҳанузгача ID карта олмагани ҳисобланган.
Қайд этилишича, ҳозиргача шу ўқув йилида мактабларни тамомлаётган 450 мингдан ортиқ ўқувчининг 16 ёшга тўлган 23 минг (5,1%) нафари ID карта олмагани сабабли уларнинг паспорт маълумотлари электрон базага ҳозирча киритилмаган. Вазирлик ота-оналарга сўров билан чиқмоқда.
“Фарзандингизнинг Конституциявий ҳуқуқидан фойдаланган ҳолда, ўз вақтида паспорт (ID карта) олишини таъминлашингизни, мактаб маъмуриятидан эса битирувчиларнинг паспорт (ID карта) маълумотларини электрон базага киритиб, уларни келгусида олий таълим муассасаларига ҳужжат топширишида зарур кўмак беришингизни сўраймиз”, – дейилади расмий хабарда.
Эслатиб ўтамиз, фуқаролар паспортни олиш учун ҳудудий ички ишлар органларининг Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлимлари ва Давлат хизматлари марказларига мурожаат қилиши мумкин.
Тавсия этамиз
АҚШ ва Хитой ўртасидаги божхона уруши: ким ютади?
Жаҳон | 12:46 / 17.04.2025
Япониядан Италиягача – пулли йўллар ҳақидаги таассуротлар
Жаҳон | 21:50 / 16.04.2025
Туркияга алдов йўли билан чақирилган вояга етмаган ўзбекистонлик қиз ватанга қайтарилди
Жамият | 17:05 / 16.04.2025
Гўшт нархи ошиши: қўшни мамлакатларда вазият қандай?
Иқтисодиёт | 20:36 / 15.04.2025
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид

23:18 / 27.03.2025
“Марҳамат, биз очиқмиз” – вазирлик юридик йўналишда лицензия ололмаётган олийгоҳлар билан мулоқотга тайёрлигини билдирди

20:18 / 27.03.2025
Карманада мактаб ўқувчиси олийгоҳга кириш учун муддатидан аввал максимал баллни тўплади

11:51 / 11.03.2025
Қозоғистонда паспорти олиб қўйилган фуқаро Ўзбекистонга қайтарилди

18:13 / 27.02.2025