Олий таълим муассасаларида «Карьера марказлари» ташкил этилади

Фото: Getty Images
Президентнинг “Республика олий таълим муассасалари талабалари бандлигини таъминлаш ва уларнинг бўш вақтларини самарали ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори лойиҳаси эълон қилинди.
Талабалар бандлигини таъминлаш ва бўш вақтини самарали ташкил этиш асосий йўналишлари этиб қуйидагилар белгиланади:
- олий таълим муассасасида мавжуд инфратузилмалардан, шу жумладан, ўқув бинолар, спорт иншоотлари, маданият саройлари, талабалар турар жойлари, ўқув-хўжалик майдонларидан талабалар учун иш ўринларини яратишда фойдаланиш;
- олий таълим муассасасида мавжуд бўш иш ўринларига (ўқув ёрдамчи ва техник лавозимлар, кабинет мудири, архив мудири, компьютер зали мудири, услубчи, лаборант кабиларга) талабаларни ишга қабул қилишда устуворлик бериш;
- талабаларни касбий ривожлантириш, иш берувчига ўзини тақдим этишга тайёрлашга қаратилган янги бошқарув механизмларини жорий этиш;
- талабаларни ҳақ тўланадиган жамоат ишларига, республика миқёсидаги рўйхатга олишлар, социологик тадқиқотлар, сўровлар ва хатловларни ўтказиш ишларига жалб қилиш;
- олий таълим муассасалари талабаларининг расмий меҳнат фаолиятини олиб боришларини қўллаб-қувватлаш ҳамда ўрнатилган чекловларни енгиллаштириш ёки тўлиқ олиб ташлаш;
- муносиб иш ўринларини таклиф этишга қаратилган электрон платформа яратиш;
- магистратура, клиник ординатура босқичи биринчи курсидан бошлаб тўлиқ ставкагача меҳнат фаолиятини амалга оширишига рухсат бериш;
- талабалар бандлигини таъминлашни олий таълим муассасалари асосий вазифаларидан бири сифатида белгилаш.
Талабалар бандлигини таъминлашни мувофиқлаштириш мақсадида республика олий таълим муассасаларида Маркетинг ва талабалар амалиёти бўлимлари негизида кенг тармоқли “Карьера марказлари” ташкил этилади.
Марказлар асосий вазифалари этиб қуйидагилар белгиланади:
- ўқишдан бўш вақтларида меҳнат фаолиятини олиб бориш истагини билдирган талабалар расмий бандлигини таъминлаш чораларини кўриш;
- олий таълим муассасаси ихтисослигидан келиб чиқиб, иш берувчилар базасини шакллантириш ва онлайн платформа билан интеграциясини таъминлаш;
- карьера кунларини мунтазам равишда ташкил этиш, корхоналарга расмий ташрифлар уюштириш, муваффақиятга эришган бизнес ва давлат хизмати вакиллари билан маҳорат дарсларини ташкил этиш;
- потенциал иш берувчилар билан ҳамкорлик шартномаларини имзолаш, улар томонидан тақдим этилган вакансиялар ва кадрларга бўлган эҳтиёжни қаноатлантириш;
- талабалар стажировка ва амалиётини ташкил этиш учун иш берувчилар билан доимий ҳамкорлик алоқаларини ўрнатиш;
- талабалар келгуси ҳаётида зарур бўладиган кўникма ва ҳунарларни касбга ўқитиш марказларида ўргатишни ташкил этиш;
- иш билан банд бўлган талабалар ҳисобини юритиш ва ушбу йўналишда уларга барча консалтинг хизматларини кўрсатиш;
- норасмий секторда банд бўлган талабалар мониторингини юритиш ва расмий секторга ўтказиш бўйича чора-тадбирларни амалга ошириш.
Тавсия этамиз
Иш стажи етарли бўлмаса ҳам пенсия тайинланадими?
Ўзбекистон | 10:03 / 31.05.2025
Энг кўп туғилиш қайд этилган ҳудуд маълум қилинди
Ўзбекистон | 11:34 / 30.05.2025
Алонсо «Реал»да. Энди ким ўзгаради – клуб ёки мураббий?
Спорт | 11:37 / 29.05.2025
Чет эллик жангчилар, хусусан ўзбеклар Суриядан қувиладими?
Жаҳон | 21:35 / 28.05.2025
Сўнгги янгиликлар
-
“Asialuxe Travel” Қурбон ҳайити шарафига акция эълон қилди – 50% гача чегирма
Жамият | 17:00 / 02.06.2025
-
«Аҳмоқлар. Ўт очишни тўхтатиш ўлимлар бўлмаслиги учун керак» — Зеленский
Жаҳон | 23:33 / 02.06.2025
-
Фирибгарлик учун қидирувда бўлган Ўзбекистон фуқароси АҚШдан экстрадиция қилинди
Жамият | 23:06 / 02.06.2025
-
Россиялик олимлар чигирткалардан нон ёпишни тавсия қилди
Жаҳон | 22:49 / 02.06.2025
Мавзуга оид

15:25 / 17.06.2023
Грант асосидаги қабул квоталари тасдиқланди

16:04 / 15.06.2023
Қабул бошланишига 5 кун қолди, квоталардан эса дарак йўқ

21:30 / 12.06.2023
Талаба хотин-қизлар учун солиқ имтиёзи кенгайтирилади

12:15 / 09.06.2023