Жамият | 17:00 / 24.06.2022
25943
3 дақиқада ўқилади

Янги авиакомпания ходимларни ишга жалб қилишини эълон қилади

Янги авиакомпания қуйидаги вакансияларни эълон қилади:

1. Ҳаво кемаси командири (ҲКК).

Талаблар:

Ёши – 55 ёшдан катта бўлмаган.

Маълумоти – учувчилар билим юрти (диплом).

Гувоҳнома – (ATPL)* авиация ходими гувоҳномаси.

Амалдаги УОЭК (ВЛЭК) хулосаси.

Иш тажрибаси – турдаги ҲКК сифатида 1000 соатдан кам бўлмаган.

ICAO шкаласи бўйича инглиз тилини билиш даражаси - IV даражадан паст бўлмаган амалдаги сертификат.

Ариза бериш вақтида парвоз ишидаги танаффус - 6 ойдан кўп бўлмаслиги.

Ариза бериш учун қуйидагилар тақдим этилади:

парвоз дафтарчасининг сканерланган версияси ёки унинг аналоги

- ICАО 4 шкаласи бўйича ва ундан юқори бўлган инглиз тилини билиш сертификати

ҳарбий гувоҳнома

  • Гувоҳнома амалдаги УОЭК (ВЛЭК) тиббиёт хулосасисиз ҳақиқий ҳисобланмайди (ЎзР 61-сон АП).

2. Иккинчи учувчи (ИУ).

Талаблар:

Ёши – 50 ёшдан катта бўлмаган.

Маълумоти – учувчилар билим юрти (диплом).

Гувоҳнома – (CPL, ATPL)* авиация ходими гувоҳномаси.

Амалдаги УОЭК (ВЛЭК) хулосаси.

Иш тажрибаси – турдаги ИУ сифатида 500 соатдан кам бўлмаган.

ICAO шкаласи бўйича инглиз тилини билиш даражаси - IV даражадан паст бўлмаган амалдаги сертификат.

Ариза бериш вақтида парвоз ишидаги танаффус - 6 ойдан кўп бўлмаслиги.

Ариза бериш учун қуйидагилар тақдим этилади:

  • парвоз дафтарчасининг сканерланган версияси ёки унинг аналоги
  • ICАО 4 шкаласи бўйича ва ундан юқори бўлган инглиз тилини билиш сертификати
  • ҳарбий гувоҳнома
  • Гувоҳнома амалдаги УОЭК (ВЛЭК) тиббиёт хулосасисиз ҳақиқий ҳисобланмайди (ЎзР 61-сон АП).

3. Борткузатувчи.

Талаблар:

Ёши – 20 ёшдан 30 ёшгача.

Гувоҳнома - амалдаги авиация ходими гувоҳномаси *.

Амалдаги УОЭК (ВЛЭК) хулосаси.

Маълумоти – камида ўрта маълумотли.

Тилларни билиш тайёргарлиги - ўзбек, рус ва инглиз (IELTS**  4 сертификати) тилларида эркин сўзлашиш.

Бўйи - қизлар 165 -170 см, Йигитлар 170 – 180 см

Вазни - бўйига мувофиқ (тана массаси индексига лойиқ)

Ташқи кўриниши - ёқимли кўриниш, енгил пардоз, озода соч турмаги ёки соч кесилиши (сочлар табиий тусга эга бўлиши керак), сариқ ва оқ металлардан ясалган тиш тожларининг мавжуд эмаслиги, тишларнинг текис бўлиши ва тўғри тишлаш кўриниши, танада кўринадиган изларнинг, пирсинг ва татуировканинг мавжуд бўлмаслиги.

Сифатлари - стрессга чидамлилик, киришимлилик, самимийлик, ишончлилик, ўта аниқлилик, виждонлилик, аниқ талаффузга эга бўлиш ва саводли нутқ.

  • Гувоҳнома УОЭК (ВЛЭК) тиббиёт хулосасисиз ҳақиқий ҳисобланмайди (ЎзР 61-сон АП)
  • International English Language Testing System.

Номзодлар таржимаи ҳол (резюме) иловасида тўлиқ метражли сурат ва юзининг яқиндан суратини (табиий кўринишда) юборишлари керак.

Таржимаи ҳол ва бошқа ҳужжатларни электрон почтамизга юборинг [email protected]

Ҳужжатлар 2022 йилнинг 1 августига қадар қабул қилинади.

Реклама ҳуқуқи асосида

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид