14:36 / 26.06.2022
38614

Шойгу уруш бошланганидан буён илк марта Украинага борди

Россия мудофаа вазири Сергей Шойгу уруш бошланганидан буён илк марта Украинага бориб, йиғилиш ўтказди. Бу ҳақда Россия Мудофаа вазирлиги хабар бермоқда.

Фото: Видеодан кадр

Шойгу Россия қўшинлари бошқарув пунктига бориб, қўмондонларнинг ҳисоботини эшитган. Хабарда айтилишича, вазир асосий эътиборни кўп томонлама ҳарбий ҳаракатларни ташкил этиш ва ҳарбийларга керакли шароит яратилишига қаратган, баъзи ҳарбийларга Россия қаҳрамони ва жасорат орденларини топширган.

Мудофаа вазирлиги Шойгу айнан қайси шаҳарга борганини хабар қилмаган, эълон қилинган видеонинг кўп қисми овозсиз. Кадрлардан Шойгуга Украина сафарида Россия қуролли кучлари бош штаби тезкор бошқарув бошқармаси раҳбари Сергей Рудской, Шойгунинг ҳарбий тайёргарликка жавобгар ўринбосари Юнусбек Евкуров ва мудофаа вазирининг моддий-техник таъминот бўйича ўринбосари Дмитрий Булгаков ҳамроҳлик қилганини кўриш мумкин.

Сергей Шойгунинг Украинага ташрифи Россия томонидан стратегик ғалаба деб эътироф этилаётган Северодонецк шаҳри босиб олиниши фонида амалга оширилди. Аввалроқ Россия армиясининг Украинадаги жанубий йўналишига Сергей Суровикин раҳбар этиб тайинлангани эълон қилинганди.

Мавзу
Россия-Украина уруши
2022 йил 22 феврал куни Россия Украина чегарасидан ўтиб, қўшни мамлакатга бостириб кирди. Украина армияси жанг таклиф қилди.
Барчаси
Top