Жаҳон | 20:40 / 27.06.2022
18286
1 дақиқада ўқилади

Яманлик дизайнер учар меҳмонхона лойиҳасини ишлаб чиқди 

Меҳмонлар унга оддий самолётларда учиб боришади, учар меҳмонхонанинг ўз аэродроми бўлади.

Фото: Sky Cruise

Яманлик биотехнолог ва илмий коммуникатор Ҳошим ал-Ғолий Sky Cruise деб номланган самолёт-меҳмонхона лойиҳасини ишлаб чиқди. Бу ҳақда Daily Star хабар берди.

Меҳмонхона атом энергиясида ишлагани сабабли мунтазам равишда ҳавода бўла олади. Меҳмонлар унга оддий самолётларда учиб боришади, учар меҳмонхонанинг ўз аэродроми бўлади.

Ал-Ғолийнинг концепциясига кўра, меҳмонхонани сунъий онг бошқаради, учувчилар эса унинг самарали ишлашини назорат қилиб туради.

Булутлар орасидаги меҳмонхонага бир вақтнинг ўзида 5 минг нафаргача меҳмон жойлашиши мумкин бўлади.

Мавзуга оид