Ўзбекистон | 10:28 / 01.07.2022
10850
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистонда касб-ҳунар мактабларига қабул бошланди

Ўзбекистонда бугун, 1 июлдан касб-ҳунар мактабларига қабул бошланди. Бу ҳақда “Расмий хабарлар” канали хабар берди.

Жорий йил  9-синф битирувчиларининг ҳужжатлари kasb.edu.uz электрон платформаси орқали 1 июль кунидан 20 июль (шу куни ҳам) кунига қадар онлайн қабул қилинади.

Платформага туғилганлик ҳақидаги гувоҳнома ёки ID карта маълумотлари, 3х4 ҳажмидаги фотосурат киритилади.

2022/2023-ўқув йили учун олий ва ўрта махсус таълим вазири буйруғига мувофиқ 330 та касб-ҳунар мактабига жами 78 минг 490 та қабул параметрлари тасдиқланди.

Шундан, 75 470 та ўзбек, 930 та рус ва 2090 та қорақалпоқ тили гуруҳлари учун белгиланди.

Касб-ҳунар мактабларида ўқиш тўлиқ давлат бюджети ҳисобидан амалга оширилади.

Мавзуга оид