13:00 / 08.07.2022
7723

Биргаликда яхшилик қиламиз: ERIELL Group, Enter Engineering ва Humo Arena томонидан хайрия акцияси ўтказилди

Фото: ERIELL Group

Муборак Қурбон ҳайити арафасида ERIELL Group,Enter Engineering компаниялари ва Humo Arena маъмурияти “АPLA” жамоат бирлашмаси тарбияланувчилари учун хайрия тадбири ўтказди. Компаниялар 386 нафар имконияти чекланган болалар ва уларнинг оила аъзоларини байрам билан табриклади.

Фото: ERIELL Group

Қурбон ҳайити Ўзбекистонда энг қадимий ва ардоқли байрамлардан бири бўлиб, унинг асосий мақсади маънавий-ахлоқий покланишдир. Байрамларни оила ва дўстлар билан ўтказиш, бирга овқат пишириш, совғалар бериш ва муҳтожларга ёрдам кўрсатиш одат тусига кирган. Айниқса, муҳтожларга эътибор ва ғамхўрлик кўрсатиш фақатгина муқаддас байрамнинг бир қисми эмас, балки ўзбек халқининг азалий қадриятидир.

Фото: ERIELL Group

ERIELL Group ва Enter Engineering кўп йиллар давомида хайрия фаолиятини амалга ошириб келади ва мамлакат бўйлаб имконияти чекланган инсонларни қўллаб-қувватлашга алоҳида эътибор қаратади.

Байрам муносабати билан ўтказилган акция 6 июл куни Humo Arena муз мажмуасида бўлиб ўтди. Тадбир доирасида меҳмонларга қизиқарли саёҳат уюштирилиб, имконияти чекланган инсонлар учун яратилган шарт-шароитлар намойиш этилди.

Фото: ERIELL Group

Экскурсия давомида иштирокчилар ўзларини ҳақиқий хоккейчилардек ҳис қилдилар, арена музига чиқиб, дарвозага шайба киритдилар ва фигурали учиш усталари томонидан байрам муносабати билан махсус тайёрланган ажойиб чиқишдан баҳраманд бўлдилар.

Фото: ERIELL Group

Болаларнинг юртимиздаги энг яхши муз саройи билан танишиш вақтидаги ҳиссиётлари, билдирган тилаклари, миннатдорчиликлари Қурбон ҳайитига энг яхши совға бўлди.

Фото: ERIELL Group
Фото: ERIELL Group

Тадбир байрамона дастурхон ва профессионал ошпазлар томонидан тайёрланган хушбўй палов билан давом этди – барчаси Humo Arena маъмурияти томонидан шарқона меҳмондўстлик ва меҳмонларга эътибор билан тайёрланди. Тадбир совғалар ва табриклар билан якунланди.

Фото: ERIELL Group

Саломатликлари туфайли байрамга кела олмаган болалар ҳақида ҳам унутмадик. Эртаси куни компания вакиллари совғалар ва ширинликлар билан уларнинг олдига ташриф буюришди.

Фото: ERIELL Group

“Жамоат бирлашмамиз номидан барча ташкилотчиларга миннатдорчилик билдираман. Афсуски, бизнинг уюшмамиздаги болалар кўпчилик учун мавжуд бўлган оддий неъматлардан маҳрум. Лекин биринчи навбатда, улар бола. Шу сабабли нафақат моддий, балки маънавий ёрдам ва эътиборга ҳам муҳтож. Бугунги кун барчамиз учун ҳақиқий байрамга айланди. Бундай дамларда биз ёлғиз эмаслигимиз ва доим сизга таянишимиз мумкинлигига ишонамиз”, — деди АПЛА ижрочи директори Олеся Усмонова.

Бундай хайрия акциялари компаниялар учун анъанага айланиб улгурган. Бу каби тадбирлар доимий равишда ўтказиб борилади, чунки бундай учрашувлар эзгу амаллар учун имконият ҳар доим топилишини жамиятга эслатиб туради.

ERIELL Group матбуот хизмати Ⓣ

Top