Ўзбекистон | 14:07 / 08.07.2022
13843
1 дақиқада ўқилади

Сурхондарёда сохта ҳужжатлар билан ер «сотган» мансабдорларга жиноят иши қўзғатилди

Термиз тумани ҳокимлиги қошидаги ишчи гуруҳ мансабдор шахслари ҳамда бошқаларга нисбатан Жиноят кодексининг бир қатор моддалари билан жиноят иши қўзғатилган.

Ижтимоий тармоқларда Термиз тумани Янги ҳаёт маҳалласи ҳудудидаги қишлоқ хўжалиги ерлари сохта ҳужжатлар асосида талон-торож қилингани тўғрисида хабарлар тарқалган. Ҳолат вилоят прокуратураси томонидан ўрганилган.

Ўрганиш давомида Термиз тумани ҳокимлиги қошидаги ер танлаш ва ажратиб бериш ва ердан фойдаланишни ташкил этиш бўйича ишчи гуруҳ мансабдор шахслари ва бошқаларнинг жиноий хатти-ҳаракатлари аниқланган.

Қайд этилишича, жорий йил 8 июль куни Термиз тумани ҳокимлиги қошидаги ер танлаш ва ажратиб бериш ва ердан фойдаланишни ташкил этиш бўйича ишчи гуруҳ мансабдор шахслари ҳамда бошқаларга нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисми “а”, “б” бандлари, 228-моддаси 3-қисми, 205-моддаси 1-қисми ва 209-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Аввалроқ, Сурхондарёда ўрмон хўжалигига тегишли ерни сотмоқчи бўлган шахс ушланганди.

Мавзуга оид