Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистонга қариндошларини йўқлаш мақсадида қарийб 1,7 млн киши келган
5 ойда 1,7 млн киши қариндошларини йўқлаш мақсадида Ўзбекистонга келган. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси маълумот берди.
Қўмита хабарига кўра, 2022 йилнинг 1 июл ҳолатига Ўзбекистонга келган чет эл фуқароларининг сафар мақсадлари қуйидагича:
- қариндошларни йўқлаш — 1,7 млн киши;
- дам олиш — 137,1 минг киши;
- даволаниш — 37,6 минг киши;
- хизмат юзасидан — 30,2 минг киши;
- тижорат — 7,1 минг киши;
- ўқиш мақсадида — 2,2 минг киши.
Бундан олдин июн ойида 453 минг ўзбекистонлик қариндошини йўқлаш мақсадида хорижга чиқиб кетгани хабар берилганди.
Бундан ташқари, дам олиш мақсадида 64,1 минг киши, ўқиш мақсадида 18,8 минг киши четга чиқиб кетган.
Шунингдек, даволаниш учун 4,4 минг киши Ўзбекистондан кетган бўлса, хизмат юзасидан 1,5 минг киши чиқиб кетган.