07:48 / 19.07.2022
43815

ЖССТ вакили COVID-19’нинг янги белгиларини маълум қилди

Коронавируснинг фаол мутацияси туфайли иситма ёки ҳид билишнинг йўқолиши энди инфекциянинг асосий белгилари эмас. Беморлар бутунлай бошқача аломатларга дуч келишади.

Фото: Софья Сандурская / АГН «Москва»

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг (ЖССТ) коронавирус бўйича махсус вакили Дэвид Набарро Sky News телеканалига касаллик бўйича нималарга эътибор бериш кераклигини айтди.

Шундай қилиб, касалликнинг асосий белгилари энди томоқ оғриғи, бош оғриғи ва бурун битишидан иборатдир. 

«Бу вирус доимо ривожланиб, ўзгариб туради. Касаллик сони ўсишига сабаб - у яна ўзгариб, биз учун жуда ақлли бўлиб қолди. У бизнинг иммун тизимимизни ёриб ўтиши мумкин ва шунинг учун касалланганларнинг сони ортиб бормоқда», деди Дэвид Набарро.

Американинг Жонс Хопкинс университети маълумотларига кўра, душанба куни эрталаб дунёда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 562 443 449 нафарга етган. 

Дунёда вирус тарқалиши бошланганидан буён 6 369 529 киши COVID-19 инфекцияси оқибатларидан вафот этди. 20 миллиондан ортиқ инфекция ҳолати қайд этилган мамлакатлар қаторига АҚШ, Ҳиндистон, Бразилия, Франция, Германия ва Буюк Британия киради. 

Top