Ўзбекистонда бир миллиондан ортиқ абитуриентнинг тест топшириши кутилмоқда
Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази жамоатчилик кенгашининг йиғилиши бўлиб ўтди.

Фото: Kun.uz
ЎзА хабарига кўра, 2022/2023 ўқув йилига олий таълим муассасаларига ўқишга кириш учун онлайн рўйхатдан ўтиш жараёнида юқорида кўрсатилган олий таълим муассасаларини танлаган абитуриентларга чет тили фанидан касбий (ижодий) кириш имтиҳонларини топшириши учун рўйхатдан ўтиш жараёни 20 июндан 17 июлга қадар давом этди.
Ҳозирги кунда юқорида номи келтирилган олий таълим даргоҳларини танлаган абитуриентларга чет тили фанидан касбий (ижодий) кириш имтиҳонларини топшириш учун республика бўйича 74 та аудитория белгиланган талаблар асосида тайёрланиб, 1 сменада 1957 нафар абитуриентнинг чет тили фанидан касбий(ижодий) имтиҳон топшириш имконияти пайдо бўлди.
Йиғилишда Давлат тест маркази коррупцияга қарши ички назорат тузилмаси раҳбарининг ҳисоботи ҳам тингланди. Ташкилотнинг коррупцияга қарши ички назорат тизимини жорий этувчи кўплаб ҳужжатлар ишлаб чиқилиб, амалиётга жорий этилмоқда. Тегишли тартибда кўплаб чора-тадбирлар, ишлар олиб борилмоқда.
Йиғилишда 2022/2023 ўқув йилида олий таълим муассасалари бакалавриатига ўқишга қабул қилиш бўйича тест жараёнига тайёргарлик бўйича масалалар хусусида ҳам атрофлича маълумотлар берилди.
Жараёнга тайёргарлик бўйича 58 та стадион ва хиёбон режа-чизмалари ишлаб чиқилиб, ҳокимликлар томонидан тасдиқланди. Уларда тест синовларини ўтказиш олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш жараёнларини мувофиқлаштириш бўйича давлат комиссияси тегишли баёни билан тасдиқланди. Прогноз кўрсаткичлар бўйича онлайн рўйхатдан ўтувчи абитуриентлар сони бу йил 1 миллион нафардан ортиши кутилмоқда.
Тест синовларига жалб этиладиган назоратчилар сони 3494 нафарни ташкил этмоқда. Тест синовлари ўтказиладиган кунларда ҳар бир абитуриент ручка, ичимлик суви ва кепкалар билан таъминланиши режалаштирилган. Абитуриентлар 2022/2023 ўқув йилида олий таълим муассасалари бакалавриатига ўқишга қабул қилиш бўйича ДТМ my.dtm.uz ва ЯИДХП my.gov.uz расмий сайтлари орқали онлайн тарзда рўйхатдан ўтиши бўйича тегишли ишлар амалга оширилмоқда.
Тавсия этамиз
Ўзбекистон Mobiuz компаниясини халқаро сотувга қўйди
Ўзбекистон | 23:10 / 09.06.2025
Тошкентда илк BRT тизими: у қандай кўринишда бўлади?
Ўзбекистон | 20:17 / 07.06.2025
Бир нечта ташкилотлар Enter Engineering компаниясини судга берди
Ўзбекистон | 17:39 / 07.06.2025
Хатолар улғайтирган жамоа. Ўзбекистоннинг мундиал сари узоқ йўли ҳақида
Спорт | 15:27 / 07.06.2025
Сўнгги янгиликлар
-
“1 соатда битадиган муаммони 1,5 йилдан бери чўзишмоқда” – Зангиотада тайёр янги мактаб иш бошламаяпти
Ўзбекистон | 20:55
-
Зоминнинг бир қатор ҳудудларига сел келди
Ўзбекистон | 20:33
-
Ўзбекистоннинг Малдив Республикасидаги биринчи элчиси тайинланди
Ўзбекистон | 20:21
-
Пасайишлар кўтарилишлардан кўп: Ўзбекистоннинг халқаро рейтинглардаги ўрни қандай ўзгаряпти?
Ўзбекистон | 20:15
Мавзуга оид

16:45 / 28.01.2025
Британияда 14 кишига фуқаролик олиб бериш учун парик кийиб тест топширган аёл ҳибсга олинди

17:23 / 12.12.2024
Россияда мигрантлар учун рус тили ва тарих имтиҳонининг ягона нархи белгиланди

17:46 / 28.10.2024
Apple саломатлик учун фойдали иловани синовдан ўтказди

18:39 / 11.10.2024