07:47 / 21.07.2022
2809

Ўзбекистонда ярим йил ичида 52 киши ёнғин оқибатида ҳалок бўлди

6 ой давомида республикада 4465 та ёнғин юз берди, 52 киши ҳалок бўлди, 101 киши тан жароҳати олди. Бу ҳақда АОКАда ўтказилган брифингда ФВВ Назорат ва профилактика бошқармаси бошлиғи ўринбосари Мавлон Дўсчанов маълум қилди.

Мавлон Дўсчанов

Қайд этилишича, июль ойининг биринчи ўн беш кунлигида ёнғинлар билан боғлиқ вазият фаоллашгани кузатилмоқда

Ушбу даврда содир бўлган ёнғинлар 579 тани ташкил этиб, 95 таси қуриган ўсимликларнинг ёниши, 397 таси аҳоли турар жойлари ва 87 таси бошқа объектларга тўғри келмоқда.

Таъкидланишича, бундай жазирама пайтларда фуқаролар томонидан ҳавони салқинлантирувчи турли электр қурилмалардан, кондиционерлардан фойдаланиш даражаси ортади. 

Бироқ, кондиционердан узоқ муддат қаровсиз фойдаланиш, электр таъминоти қоидаларига риоя этмаслик, битта электр истеъмолчи учун мўлжалланган электр токи манбаларига катта қувватга эга бир нечта истеъмолчилар уланиши электр кабеллар қизиши ва оқибатида ёнғин чиқишига сабаб бўлмоқда.

Top