Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон | 11:02 / 21.07.2022
5748
2 дақиқада ўқилади
«Қоракўл» эркин иқтисодий зонаси ташкил этилади
Вазирлар Маҳкамасининг «Қоракўл» эркин иқтисодий зонаси фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори қабул қилинди.
Ҳужжат билан «Қоракўл» ЭИЗ дирекцияси» ДУК тузилмаси ва устави тасдиқланди.
Бухоро вилояти ҳокимлигига қуйидагилар юклатилди:
- Қурилиш вазирлиги ҳамда Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги билан биргаликда «Қоракўл» ЭИЗ бош режасини «Қоракўл» ЭИЗ дирекцияси» ДУК ўз маблағлари ҳисобига ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш;
- «Қоракўл ЭИЗ дирекцияси» ДУК учун Қоракўл тумани ҳокимлиги маъмурий биносидан текин фойдаланиш ҳуқуқи асосида зарур инвентарлар билан жиҳозланган хизмат хоналари ажратилишини ва «Қоракўл ЭИЗ дирекцияси» ДУК ўз маблағлари ҳисобига кейинчалик замонавий маъмурий бино қурилишини таъминлаш;
- «Қоракўл ЭИЗ дирекцияси» ДУКни малакали мутахассислар билан тўлдириш, улар малакасини ошириб бориш.
Қарор билан қуйидагилар белгиланди:
- «Қоракўл ЭИЗ дирекцияси» ДУК директори Бухоро вилояти ҳокимлиги ҳамда Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги таклифига кўра Вазирлар Маҳкамаси томонидан лавозимга тайинланади ва лавозимидан озод этилади;
- ЭИЗ ҳудудида ер майдонларини электрон онлайн-аукцион савдолари орқали ижара ҳуқуқи асосида ажратишда тўловларни ўн икки ой муддатда бўлиб тўлаш орқали амалга оширилади.
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлишМавзуга оид
09:25 / 18.02.2026
Ўзбекистонда иқтисодий зоналар ва кластерлар сони маълум қилинди
23:18 / 11.01.2026
Қоракўлда 20 нафар абитуриент овқатдан заҳарлангани ҳақидаги хабар бўйича расмий маълумот берилди
07:26 / 06.09.2025
Ўзбекистонда Сингапур модели асосида махсус иқтисодий зона ташкил этилади
08:47 / 14.07.2025