Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Фарғона вилояти тоғолди ҳудудларида яна музли сел хавфи эълон қилинди
Жорий йилнинг 25 июлидан 28 июлигача бўлган даврда тоғларда юқори ҳарорат фони кутилмоқда. Бу ҳақда “Ўзгидромет” хабар берди.
Қайд этилишича, шунинг ҳисобига Қирғизистон ҳудудидан Фарғона вилояти тоғолди ва тоғли ҳудудлари бўйича Сўх, Фарғона туманларида ва Сўх, Шоҳимардон, Исфайрамсой дарёларида гляциал (муз) сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келиши мумкин.
Тоғолди ва тоғли ҳудудларда истиқомат қилувчи фуқаролар, дам олувчилар ҳамда тоғли ҳудудларда ҳаракатланувчи ҳайдовчилардан эҳтиёткорлик чораларини кўриш сўралган.
Мавзуга оид
18:20 / 23.06.2026
Қирғизистон ва Ўзбекистон қишлоқларини алмашди
08:45 / 23.06.2026
Фарғона ва Хоразмда наркотик моддалар қўлга олинди
16:36 / 22.06.2026
Сариосиёдаги халқаро аҳамиятга эга кўприкка сел зарар етказди, ҳаракат вақтинча тўхтатилди
08:25 / 19.06.2026