Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Сўмнинг долларга нисбатан қадрсизланиши 1,2 фоизга тенг бўлди
Ташқи омиллар таъсирида сўм алмашув курси 2022 йил март ойининг биринчи ярмида ўзининг энг юқори даражасига етиб, йил бошидан 6,8 фоизгача қадрсизланган.
Марказий банк маълумотларига кўра, сўм март ойининг иккинчи ярмидан бугунги кунга қадар 5,2 фоизга мустаҳкамланди. Натижада, сўмнинг АҚШ долларига нисбатан йил бошидан қадрсизланиши 1,2 фоизга тенг бўлди.
2022 йил I ярим йилликда пул бозорида жами 65,8 трлн сўмлик операциялар амалга оширилиб, 2021 йилнинг мос даврига нисбатан 15 фоизга кўпроқ бўлди ва умумий ликвидлик динамикаси билан изоҳланади.
Пул бозоридаги операциялар бўйича ўртача фоиз ставкалари эса июнь ойида 17,1 фоизгача пасайди.