Жаҳон | 20:37 / 25.07.2022
11714
1 дақиқада ўқилади

Муҳаммад Алининг чемпионлик камари кимошди савдосида 6,18 млн долларга сотилди

Чемпионлик камарини америкалик миллиардер ва Indianapolis Colts футбол клуби эгаси Жим Ирсей сотиб олди. 

Фото: AP Photo/File

Муҳаммад Али 1974 йилда Жорж Форманга қарши жангда қўлга киритган чемпионлик камари кимошди савдосида 6,18 млн долларга сотилди. Бу ҳақда Associated Press хабар берди. 

Heritage Auctions аукциони 24 июл куни Далласда бўлиб ўтди. Чемпионлик камарини америкалик миллиардер ва Indianapolis Colts футбол клуби эгаси Жим Ирсей сотиб олди. 

Ирсейнинг бойлиги миқдори 3,5 млрд долларга тенг деб баҳоланади. У Twitter-аккаунтида камар Америка тарихи, мусиқаси ва маданияти билан боғлиқ Irsay Collection коллекциясини тўлдирганини ёзди. 

Али ва Форман ўртасидаги жанг 1974 йил 30 октябрда Конгонинг Киншаса шаҳрида бўлиб ўтган. Баҳс 8-раундда Муҳаммад Алининг ғалабаси билан якунланган.

Аввалроқ Жим Ирсей Курт Кобейнга тегишли 1969 йилда чиқарилган гитарани 4,5 млн долларга сотиб олганди.

Дилшод Аскаров
Тайёрлаган Дилшод Аскаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид