Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон | 07:45 / 25.07.2022
5116
1 дақиқада ўқилади
Ўзбекистон 450 млн долларлик мева ва сабзавотлар экспорт қилди
Ўзбекистон 6 ойда қанча мева ва сабзавотлар экспорт қилгани маълум бўлди. Давлат статистика қўмитаси тегишли хабар билан чиқди.
Фото: Kun.uz
Қўмита дастлабки маълумотларига кўра, 2022 йилнинг январь-июнь ойларида Ўзбекистон қиймати қарийб 450 млн АҚШ долларига тенг бўлган 821 минг тонна мева ва сабзавотлар экспорт қилган.
Бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 104 минг тоннага ошган.
2022 йилнинг 6 ойида экспорт қилинган мева ва сабзавотлар ҳажми:
- мева ва резаворлар – 118 минг тонна;
- қуритилган мева ва резаворлар – 21 минг тонна;
- сабзавотлар – 576 минг тонна;
- карам – 130 минг тонна;
- помидор – 56 минг тонна;
- узум – 11,1 минг тонна;
- майиз – 38 минг тонна;
- ерёнғоқ – 11 минг тонна;
- тарвуз-қовун – 67,8 минг тонна.
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлишМавзуга оид
10:59 / 10.04.2026
Ўзбекистонликлар ўқиш учун энг кўп Россия ва Кореяга кетмоқда
09:29 / 10.04.2026
Ўзбекистонликлар 2 ойда тиббий хизматларга 3,5 трлн сўм сарфлади
09:15 / 02.04.2026
Таълим хизматлари Ўзбекистонда ўсиш суръати бўйича етакчи бўлди
09:40 / 31.03.2026