Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Путин ва Эрдўған Сочида музокара ўтказади
Аввалроқ Ражаб Тоййиб Эрдўған Теҳронда Владимир Путин билан ўтказган музокараларини сермаҳсул деб атаганди.
Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған 5 август куни бир кунлик ташриф билан Сочига боради, деб хабар берди Онадўлу агентлиги.
Хабарда айтилишича, Туркия президенти Россия президенти Владимир Путин билан музокара ўтказади.
“Музокаралар кун тартибидан Россия ва Украина ўртасидаги уруш ҳамда минтақадаги бошқа жараёнлар мавзуси ўрин олган”, дейилади хабарда.
Шунингдек, икки давлат раҳбарлари “ғалла йўлаги” бўйича келишувнинг амалга оширилишига баҳо беришади.
Аввалроқ Эрон пойтахти Теҳронда Россия, Туркия ва Эрон президентлари иштирокида Сурия масаласи бўйича саммит ўтказилганди.
Ражаб Тоййиб Эрдўған Теҳронда Владимир Путин билан ўтказган музокараларини сермаҳсул деб атади.
Мавзуга оид
08:29 / 18.06.2026
Путинга яқин деб ҳисобланган бизнесмен қамоққа олинди
10:45 / 16.06.2026
Зеленский Путинга G7 саммитида учрашув ўтказишни таклиф қилди
08:59 / 15.06.2026
Зеленский G7 саммитида Трамп билан учрашишини маълум қилди
10:02 / 13.06.2026