Ўзбекистон | 15:01 / 26.07.2022
9253
1 дақиқада ўқилади

Йўл қурилишида 474 млн сўмлик ишлар сифатсиз бажарилгани аниқланди

8 та ҳолатда қарийб 474 миллион сўмлик қурилиш-монтаж ишлари сифатсиз бажарилгани аниқланди. Бу ҳақда АОКАда ўтказилган брифингда Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Йўл-қурилиш ишлари сифатини назорат қилиш инспекцияси бошқарма бошлиғи Дилшод Охунжонов маълум қилди.

Фото: Kun.uz

Қайд этилишича, жорий йилнинг январ-июнь ойларида инспекцияга жами 290 та мурожаат келиб тушди. Бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан қарийб 47 фоизга кўп.

Автомобиль йўллари фойдаланувчиларидан келиб тушган 79 та мурожаат асосида йўлларнинг сифат кўрсаткичлари жойига чиқиб ўрганилди ва натижаси бўйича қуйидагилар амалга оширилди:

34 та мурожаат асосида аниқланган камчиликларни бартараф этиш бўйича 52 та кўрсатма берилди. Кўрсатма талабларини муддатида бартараф этмаган 4 та ҳолат юзасидан — мансабдор шахсларга нисбатан тегишли чоралар қўллаш бўйича маъмурий баённома расмийлаштирилиб, суд органларига юборилди;

8 та ҳолатда сифатсиз бажарилган қарийб 474 миллион сўмлик қурилиш-монтаж ишлари ҳисоботдан чиқарилди. Яъни, бу пуллар пудратчи корхоналарга тўлаб берилмайди;

44 та мурожаатга биноан, уларда тилга олинган объектларни таъмирлаш дастурларига киритиш юзасидан ҳокимликлар, автомобиль йўлини ўз балансида сақловчи ташкилот ва тегишли сектор раҳбарларига таклифлар киритилди.

Мавзуга оид