Ўзбекистон | 15:21 / 27.07.2022
10190
1 дақиқада ўқилади

Тошкентда ШҲТга аъзо давлатлар ҳудудлари раҳбарлари йиғилади

Жорий йилнинг 3-4 август кунлари Тошкентда Ўзбекистоннинг Шанҳай ҳамкорлик ташкилотига раислиги доирасида ҳудудлар раҳбарлари форуми бўлиб ўтади.

Форумнинг асосий мақсади ШҲТга аъзо давлатлар эътиборини туризм, маданият ва қишлоқ хўжалигини янада ривожлантириш масалаларига жалб этишдан иборатдир.

Икки кунлик тадбир дастури ялпи мажлис ва учта мунозаралар сессияси, ташкилотга аъзо мамлакатлар ишбилармон доиралари вакиллари иштирокида бўлиб ўтадиган бизнес-форумни ўз ичига олади.

Мунозаралар сессиясида иштирокчилар томонидан қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ишлаб чиқариш ва қайта ишлаш бўйича қўшма юқори технологик лойиҳалар, қишлоқ хўжалиги соҳасида, озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқаришда инновацион технологияларни жорий этиш, туризм ва транспорт логистикаси соҳасидаги ҳамкорликка эътибор қаратилади.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид